Get Mystery Box with random crypto!

hadis.islom.uz

Telegram kanalining logotibi hadisislomuz — hadis.islom.uz H
Telegram kanalining logotibi hadisislomuz — hadis.islom.uz
Kanal manzili: @hadisislomuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 6.57K
Kanalning ta’rifi

Ҳадис китоблари

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2020-12-25 16:20:07
Масжидлар иловасининг имкониятлари энди Телеграмда!

Ҳурматли мўмин мусулмонлар, masjid.uz саҳифасининг yaqinmasjidbot боти янги имкониятлар қўшилган ҳолда ишга туширилди.

Мазкур бот юртимиздаги масжидлар манзилини кўрсатиб беради. Шунингдек, сиз ўзингизга энг яқин бўлган масжид манзилини топиш имкониятига эга бўласиз.

Эслатма! Ушбу ботдан фойдаланиб келаётган фойдаланувчилар, янги имкониятлардан фойдаланиш учун ботни /start буйруғи орқали қайта ишга туширишлари тавсия қилинади.

Masjid.uz лойиҳаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
6.1K views13:20
Ochish/sharhlash
2020-12-14 15:11:42 Тарихдаги буюклар...

Имом Табарий: Қирқ йил давомида кунига қирқ варақдан асар ёзган олим
#ruhiyat

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер юзида уламолар худди еру сувнинг қоронғулигида йўл топишга ёрдам берувчи йўлчи юлдузга ўхшайди. Юлдузлар ғойиб бўлганда йўловчилар адаша бошлайдилар», дея марҳамат қилганлар.

Ҳадиси шарифда таърифи келган ана шундай йўлчи юлдузлардан бири билан қисқача танишсак.
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг тафсир китоблари ичида энг мўътабарларидан саналувчи “Тафсири Табарий” асари ва “Мусулмон тарихчилигининг отаси” унвонига сазовор этган “Тарихи Табарий” номи билан машҳур асарлари орқали танимаган илм толиблари кам топилади.

батафсил...
7.9K views12:11
Ochish/sharhlash
2020-12-05 17:11:22 4223. Фарзандингизнинг сочини тарасангиз, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кимнинг сочи бўлса, уни парвариш қилсин», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ тараб қўйяпман» деб айтинг.
Ўғилчангизга атир суртсангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Менга бу дунёдан хушбўйлик аёллар маҳбуб қилинди. Намоз эса кўз қувончим қилинди», деганлар, ўша ҳадисга мувофиқ атир суртяпман» деб айтинг.
Фарзандингиз мактабга кетаётганда «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким илм талабида йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди», деган ҳадисларини эслатинг.
Фарзандингизга кулиб қараганингизда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Биродарингнинг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир», деган ҳадисларини эслатинг.
Фарзандингизни мақтасангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши сўз ҳам садақадир», деганларини эслатинг.
Фарзандингизга овқат берганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Челагингдан биродарингнинг челагига сув қуйишинг ҳам садақа», деган ҳадисларидан олганингизни айтинг.
Бирор йиғинда кексалар ҳам ўтирган бўлса, фарзандингизга уларни ҳурмат қилишни ўргатиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичикларимизга раҳм шафқат қилмаган, кексаларимизни эъзозламаганлар биздан эмас», деганларини айтинг.
Шу тариқа фарзанд тарбиясини суннат ва сийратга боғлаб, ҳадислар асосида таълим-тарбия беринг.


@arabicuz
10.1K views14:11
Ochish/sharhlash
2020-12-05 17:11:03
5.4K views14:11
Ochish/sharhlash
2020-11-21 12:37:03 ИЛМ ОЛИШГА ВАҚТ ТОПА ОЛМАЯПМАН

@Savollar_kanal 7849-савол

Ассалому алайкум! Оилалиман, фарзандларим бор. Илм оламан, лекин кўп вақтим оила ишларига кетиб қолади. Кўнглимдагидай кўп  илм ололмаяпман. Шунга менга қандай маслаҳат берасиз? Нима қилай? 

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!
Аллома Ибн Абдулбарр ўз санади билан Ғолиб Қаттон роҳматуллоҳи алайҳнинг бир воқеасини ҳикоя қилиб келтиради. Бундан уларнинг қанчалик илмга муҳаббатлик ва илм талабида кўплаб машаққат чеккани, сабр қилганини, қолаверса ҳар бир ҳадис ва масала нақадар қийинчилик билан бизгача етиб келганини билсак бўлади.
Ғолиб Қаттон роҳматуллоҳи алайҳ пахта савдоси билан шуғулланар эди. Бир бор тажорат юзасидан Куфага сафар қилди. Бу сафардан мақсад фақатгина тижорат эди. Лекин Куфага етиб келганида у ердаги ҳадис уламоларини кўриб, ҳазина топгандек ҳурсанд бўлиб кетди ва дарҳол улардан ҳадис эшитиб, фойда олишга киришди. Ўша пайтларда Машҳур муҳаддис Сулаймон Аъмаш ҳадисдан дарс айтар эди.Ғолиб Қаттон раҳматуллоҳи алайҳ унинг дарсларига қатнай бошлади. Тез орада кўплаб ҳадисларни олди.
Тижорат ишлари ниҳоясига етгач, ўз юрти Басрага кетиш олдидан устози Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ ҳузурига келди ва кечаси устозининг ҳузурида қолди. Тун охирлаб қолганида Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ таҳажжудга турди. Намозида:
شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ
«Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир» (Оли Имрон 18-оят)ини тиловат қилди.
Ғолиб Қаттон роҳматуллоҳи алайҳ устози бу оятни тиловат қилишидан бу оят борасида бирор ҳадисни ҳам билса керак, деб ўйлаб қолди. Субҳида, хайрлашиш чоғида кечаси сиз мана бу оятни такрор-такрор тиловат қилдингиз, бу оят ҳақида бирор бир ҳадисни биласизми?. Мен бир йил шу ерда турган бўлсам ҳам сиздан бу ҳақида ҳадис эшитмадим, деди. Унга жавобан Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ "Аллоҳга қасамки, бир йилгача бу ҳадисни сенга айтмайман", деди. Ғолиб Қаттон савдогар бўлиб, савдо ишлари билан Куфага келган эди. Бир қанча муддат тижоратини битириш асносида кўплаб ҳадисларни ёд олган эди. Энди ҳалол ва ҳаромга тааллуқли бўлмаган оятнинг фазилатига тегишли бир ҳадисни бир йил кутадими? Ғолиб Қаттоннинг илмга бўлган иштиёқини қарангки, устозидан бу гапни эшитибоқ сафарини бекор қилди. Яна бир йил Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурида истиқомат қиладиган бўлди. Ғолиб Қаттон ўзи борасида: «Мен у ерда қолдим ва Имом Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ дарвозасига ўша кунни белгилаб қўйдим. Бир йил тўлгач, "Эй Абу Муҳаммад, бир йил тўлди, энди ўша ҳадисни менга айтиб беринг", дедим.
Имом Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ айтди:
حَدَّثَنِي أَبُو وَائِلٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:يُجَاءُ بِصَاحِبِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ،فَيَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: عَبْدِي عَهِدَ إِلَيَّ، وَأَنَا أَحَقُّ مَنْ وَفَّى بِالْعَهْدِ، أَدْخِلُوا عَبْدِي الْجَنَّةَ 
"Абу Воил менга Абдуллоҳдан ҳадис сўзлади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Қиёмат куни бўлганда
«Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир» (Оли Имрон 18-оят)ини ўқиб юрувчи кишини келтирилади. Шунда Аллоҳ таоло: "Бандам Мен билан аҳдлашди ва Мен аҳдга вафо қилишга энг ҳақли Зотман. Бандамни Жаннатга киргизинглар", дейди», дедилар» (Жамиъу баянил илми ва фазлиҳи). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
7.6K views09:37
Ochish/sharhlash
2020-11-19 16:07:45 https://azon.uz/content/views/hadis-ilmi-hanafiylar-nazdida-mursal-had
6.5K views13:07
Ochish/sharhlash
2020-11-19 16:03:39 https://azon.uz/content/views/hadis-ilmi-mursal-kuchlikmi-yoki-musnad?fbclid=IwAR2bCmxQ5p726MdEVxSHSZKXJJduWY4xB6hXXqjKiHunSAHq7E4sSMLlftY
6.2K views13:03
Ochish/sharhlash