Get Mystery Box with random crypto!

hadis.islom.uz

Telegram kanalining logotibi hadisislomuz — hadis.islom.uz H
Telegram kanalining logotibi hadisislomuz — hadis.islom.uz
Kanal manzili: @hadisislomuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 6.57K
Kanalning ta’rifi

Ҳадис китоблари

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-02-12 09:40:53 ТАЪЗИЯ

«Hilol Nashr» матбаа-нашриёт мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси етук аллома, устоз, шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларининг завжалари вафот этгани муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур, самимий таъзия изҳор этади.

Ҳожи онамиз кеча, жума оқшомида бу фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.
Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ қилсин, чеккан дардларини хато-камчиликларига каффорат айласин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин, бу дунёда қилган хайрли амалларидан, хизматларидан ҳосил бўлган ажру савоблардан Қиёматга қадар баҳраманд қилиб, руҳларини шод қилсин, охиратларини обод қилсин, ваъдасига биноан, иззат тожини кийдирсин, ҳақларига қилинадиган барча хайрли дуоларни ижобат айласин!

Марҳуманинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.

Устоз шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларининг аҳли оилалари, фарзандлари ва ёр-биродарларига барча мўмин-мусулмонлар номидан, минглаб мухлислари номидан бу мусибат дамларида ҳамдардлик изҳор қиламиз, марҳуманинг ҳақларига дуода бўламиз.

Муборак жума кунида сиз азиз жамоатдан ҳам марҳуманинг ҳақларига дуолар қилишингизни сўраймиз.

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

https://islom.uz/maqola/15636
920 views06:40
Ochish/sharhlash
2021-02-08 10:08:00 “Кутуби ситта” - Олти саҳиҳ китоби соҳиблари бўлмиш муҳаддисларнинг манҳажлари
1. Имом Бухорийнинг саҳиҳ китоблари истинботдаги* кучи билан машҳурдир.
2. Имом Муслимнинг саҳиҳ китоблари турли йўл билан тўпланган ривоятни гўзал суратда жамлангани билан машҳурдир.
3. Абу Довуднинг сунан китоблари ҳукмларнинг кўплиги билан машҳурдир. Ҳатто, бу китобни фиқҳ ўлароқ кифоядир, дейишган.
4. Имом Термизийнинг жомеълари мазҳабларнинг баёни ва ҳадисларга ҳукм айтиш билан машҳурдир.
5. Имом Насаийнинг сунанлари иллатларга ишора қилиш ва ҳадиснинг гўзал тарзда ворид бўлишига эътибор қилгани билан машҳурдир.
6. Ибн Можанинг сунанларида заиф кўпдир ва унда мавзуъ ҳадислар ҳам бор.
Ҳофиз Саховийнинг «ал-Ғоя» номли китобларидан.
*«Истинбот» сўзи луғатда «ер қаъридан сув чиқариш» маъносини англатади. Дийний илмларда эса, шаръий далиллардан шаръий ҳукмларни чиқариш «истинбот» дейилади.


https://t.me/arabicuz
www.arabic.uz
2.6K views07:08
Ochish/sharhlash
2021-02-08 10:07:57
6.3K views07:07
Ochish/sharhlash
2021-02-06 15:18:03 http://hadis.islom.uz/index.php/maqolalar/item/86-istilohiy-lugatlar
6.3K views12:18
Ochish/sharhlash
2021-02-06 15:10:25 https://www.azon.uz/content/views/hadis-ilmining-katta-zahirasi
2.4K views12:10
Ochish/sharhlash
2021-01-17 16:30:35 7754. Имом Бухорий 10 ёшга етганларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан 70 мингтасини ёд олган эдилар. Машҳур “Саҳиҳул Бухорий” асарларини таълиф қилишга киришганларида эса, ёд олган ҳадислариннг сони 600 мингтага етган эди.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | vk
5.8K views13:30
Ochish/sharhlash
2021-01-17 16:30:35
8.5K views13:30
Ochish/sharhlash
2021-01-11 10:56:05 Буюклар ибрати

Чой ўрнига керосин ёки 23 йилда 150дан ортиқ китоб ёзган буюк олим
#ruhiyat

Ҳиндистонлик буюк уламолардан Абдулҳай Лакнавий айтадилар:

«Мен отам Мавлоно Абдулҳалим ҳузурида илм ўргандим. 17 ёшимда мен учун ўқилиши керак бўлган китоб қолмади. 17 ёшимдан китоб ёзишни бошладим».

Бу зотнинг илмга, китоб ёзишга харисликлари шу даражада бўлган эканки, уйларининг ўртасида хонтахта ўрнатиб, шунда доим китоб ёзарканлар.

Китоб ёзиб турганларида таҳорат қистаб қолса, хаёл сочилмасин деб, уйнинг тўрттала тарафида ҳам бир хил хаммом ва ҳожатхона барпо қилган эканлар. Тезда таҳоратни янгилаб, яна китоб ёзишга киришарканлар.

Ҳазрат 24 соатнинг 2 соатини уйқуга, 10 соатини илм беришга, қолган қисмини китоб ёзиш ва бошқа ибодатларга ажратар эканлар.

Шу ҳолатда ҳам оталари у кишининг кам китоб кўраётганликлари ҳақида оналарига шикоят қилибдилар:

— Ўғлингиз олдингидек китоб ўқимай қўйди. Хаёли сочилиб қоляпти.

— Менимча бундай эмас. Ўғлимиз олдингидан ҳам кўп китоб ўқияпти.

— У ҳолда буни бир синаб кўринг. Олдига чойнинг ўрнига бошқа бир бадбўйроқ нарсани қуйиб беринг. Агар ўша нарсани ичаётганида бурни бадбўйни сезиб, тупуриб юборса, билингки, хаёли сочилган бўлади.

Одатда ҳазрат овқатланиш учун алоҳида вақт сарфламай, олдиларига олиб келинганини еб, яна китоб ёзаверарканлар.

Оталари синаш мақсадида чой ўрнига керосин қуйиб, хонтахтага қўйиб кетибдилар. Абдулҳай Лакнавий эса, уни чой деб ўйлаб, шартта ичиб юбориб, индамасдан яна китоб ёзаверган эканлар.

Абдулҳай Лакнавий қирққа кирмай вафот этганлар (душманлари ўлдиришади). 150 дан ортиқ китоб ёзиб қолдирганлар. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!

Манба: islom.uz
islom.ziyouz.com

@grandtalim
6.0K views07:56
Ochish/sharhlash
2021-01-06 10:53:14 ​​Хушхабар

Арабик.уз телеграм канали фойдаланувчилари адади 30 мингдан ортди

Алҳамдулиллаҳи роббил аламийн, вассолату вассаламу ъала расулиллаҳ. Амма баъд.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ, arabicuz канали фойдаланувчилари, илм толиблари, руҳиятига таскин излаган, ҳикматларга кўнгил қўйган дўстлар, юртдошлар!

“Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил”. Наҳл сураси, 125 – оят.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳикматли калима худди мўминнинг йўқотган нарсаси каби, мўмин уни қаерда топса ҳам, ҳақлироқдир», деганлар». Ибн Можа ривояти.

2021 йилнинг 4 январ куни телеграмдаги arabicuz каналимиз фойдаланувчилари сони 30 мингдан ортди. Бирга эканингиз учун бош муҳаррир, веб-дастурчилар, саҳифа масъуллари ҳамда муҳаррирдан иборат ижодий жамоамиз номидан барчангизга ташаккур билдирамиз.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло илмингизни зиёда этсин, дунё ва охират яхшиликларига йўлласин ва Ўзи рози бўладиган бандалари қаторига қўшсин!

Араб тилини ўрганиш учун услубий қўлланмалари билан танилган arabic.uz сайти 2008 йил, 8 ноябрда илк фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, ўтган йиллар мобайнида минглаб ўқувчилар қалбидан чуқур жой олгандир.

arabic.uz сайти 2003 йилда етук аллома, муҳаддис, фақиҳ, Ислом оламининг йирик намояндаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ томонидан асос солинган islom.uz портали таркибига кирувчи сайтлардан саналади.

Телеграмда яна қўшимча равишда @arabicuz_nahv канали ҳам ташкил этилган бўлиб, унда араб тилидан наҳв-сарфга оид адабиётлар ва дарсликлар билан таништириб келади ва 10 мингдан ортиқ фойдаланувчига эга.

Фейсбукдаги www.facebook.com/groups/arabic.uz/ саҳифасида 7 мингдан ортиқ фойдаланувчи доимий равишда ҳикматлар билан танишиб борадилар.

Инстаграмда ҳикматлар канали www.instagram.com/arabicuz/ 28 мингдан ортиқ кузатувчига эга экани кўплаб билим талабидаги яқинларимизга манзур бўлаётгани далили дея умид этамиз.

Бундан ташқари, твиттер, вконтакте каби ижтимоий тармоқларда ҳам ўзининг минглаб аъзоларига эга @arabicuz 2012 йилдан фаолият юритиб келади. Play marketda 20 га яқин “Ҳикматлар - саодатга етаклар” иловалари жойлаштирилган.

Шунингдек, ҳозирга қадар arabicuz ҳикматлари асосида “Саодатга етакловчи ҳикматлар” номи остида чоп этилган иккита китоби аллақачон билимга интилган азизларимизнинг севимли китоблари қаторидан жой олиб улгурган десак, муболаға бўлмас.

Сайтнинг бош муҳаррири араб тили ва грамматикасига оид қўлланмалар муаллифи, @hadisislomuz канали раҳбари, @grandtalim араб тили устози Анвар Аҳмаддир.

Устоз араб тили соҳасида 2003 йилдан бери фаолият кўрсатиб, айни дамда ҳам кўплаб илмий ишлар, таржима асарларни нашрга тайёрлаш устида иш олиб бормоқда.

Бобур Аҳмад.
@arabicuz
@grandtalim
5.3K views07:53
Ochish/sharhlash