2023-05-22 11:00:02
Эмизикли аёллар қайси маҳсулотларни чеклашлари лозим?
Шифокор Ҳилола Жумаева:
Эмизикли аёлнинг овқат рациони бошқаларникидан фойдалилиги, витаминларга бойлиги билан фарқ қилиши лозим. Она истеъмол қилган барча маҳсулотлар билан сут орқали бола ҳам озиқланади. Чақалоқлар ҳазм тизими яхши ривожлангунга қадар бир қанча маҳсулотлар истеъмолини чеклаш лозим.
Газли ичимликлар
Асал чой
Фаст-фуд, чипслар, ярим тайёр маҳсулотлар
Аччиқ ва шўр таомлар
Спиртли ичимликлар
Ширинликлар
Мевалар (шафтоли, қовун, қулупнай, апельсин, мандарин, анор, ўрик, нок)
Помидор
Майонезли салатлар
Ушбу маҳсулотлар чақалоқ ичакларида газлар ҳосил қилиб, боланинг безовталиги кучаяди. Бундан ташқари ширинликлар ва цитрус мевалар болага турли аллергик ўзгаришларни келтириб чиқаради. Шу сабабли ушбу маҳсулотларни 6-7 ойликдан сўнг секин-аста, кичкина порцияда рационга қўшиб бориш лозим.
@Ginekologiya
@Soglom_Oilabot
@Urologiya_uz
10.3K viewsㅤㅤㅤㅤㅤㅤ ஜ ஜ, 08:00