2023-07-03 19:02:10
Аёлларда тестостерон гормони ошиб кетса, нима қилиш керак? Шифокор Ҳилола Жумаева: Тестостерон асосан эркаклар гормонидир, аммо у аёл танасида ҳам учрайди. Факат кам миқдорда. Бу гормон аёлларда тухумдонларнинг синтези учун жавобгардир. Бундан ташқари, скелет, мушак, ёғ ва сут безларини ривожланиши учун зарур.
Тестостерон ортишининг сабаблари: буйрак патологияси, танадаги онкологик жараёнлар, тухумдондаги ўзгаришлар, бачадон миомаси, наслий омил, гипофиз безидаги ўзгаришлар, алькоголизм, гиёҳвандлик.
Бундай ҳолатда овқатланиш тартибини қайта кўриб чиқиш, оқсил, углевод ва ёғларни керакли миқдорда истеъмол қилиш керак. Булар тестостерон концентрациясини нормаллаштиришга ёрдам беради.
Дори ва даво усули организмдаги ушбу гормон миқдорига қараб танланади.
@Ginekologiya
@Soglom_Oilabot
@Urologiya_uz
11.0K viewsㅤㅤㅤㅤㅤㅤ ஜ ஜ, edited 16:02