Get Mystery Box with random crypto!

Интенсив машғулотлар хаёт давомийлигини узайтиради ва қон томи | Гепамед-ультра

Интенсив машғулотлар хаёт давомийлигини узайтиради ва қон томир касалликлари оқибатида ривожланадиган ўлимни 50% га камайтиради. Узоқ яшаш учун хафтасига 50 дақиқа ёки 10 км югуриш кифоя. Бу нормани 1-2 машғулотда бажариш мумкин.
Юриш хам умрни узайтирсада, югуриш каби эффектив эмас. Масалан, 27700 кишидан олинган маълумотлар тахлилига кўра кунига 1 соатдан кўпроқ пиёда юриш эркакларнинг умр кўриш давомийлигини 1,3 йилга, аёлларда 1,1 йилга оширган.

Энг яхши натижага эришиш учун хар куни 30-60 дақиқа юриш керак. Айнан комфорт тезликда юриш керак. Секин юриш ярамайди. Унда калориялар ёқилмайди ва чидамлилик ортмайди. Хар бир қадам фаол, қиздирувчи бўлиши керак, тери енгил тер билан қопланиши керак. Тезликни аста-секин ошириш хам мумкин ва бунда нафас қисиши юзага келса, тезликни камайтириш мумкин. Юриш учун оптимал масофа 6-10 км ни ташкил этади. Тез юриш одатда кийинчилик туғдирмайди. Айниқса ёнингизда хамсухбатингиз бўлса, мусиқа ёки аудиокитоб тинглаб юрсангиз – бу дам олиш ва кўнгилхушликнинг бир тури хисобланади. Тоза хавода актив юриш қон томирларда қон харакатини оширади, юрак ва суякларни мустахкамлайди, мускулларни тонусга келтиради, уйқу ва ўпка ишини яхшилайди. Шунингдек фаол юриш асабий зўриқиш ва стрессга қарши курашишга ёрдам беради.

http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=806

Каналга уланиш учун:https://t.me/gepamed_ultra