2023-03-12 13:29:31
Муаммоларнинг 99 фоизи айнан шу тўрт кўрсатмага амал қилмаслик оқибатида юз беради.
Энди яна бир муаммо ҳақида гапириб ўтай.
Менимча, агар аёл кишидан мазкур тўрт кўрсатмага амал қилиш талаб қилинса, деярли ҳамма аёл уларни бажонидил қабул қилаверади, деб ўйлайман. Чунки тортиниш, уялиш аёл кишининг табиатида бор.
Лекин агар ундан эркак зотига мутлақо кўринмаслик, овозини эшиттирмаслик, жамиятга аралашмаслик талаб қилинса, уни камдан-кам аёлларгина қабул қила оладилар. Қабул қилган аёлларнинг ҳам аксарияти хаёлини жиловлай олмайди. Ё яширин қарашлар, яшириб кино кўришлар бошланади ёки ўзидан кўра эркинроқ ҳамжинсига нафрат билан боқиш ва бор дардини ғийбатлар, пичинглар, ҳақоратлар орқали ичидан чиқариб юборишга уринишлар юз беради.
Айрим ҳолатлардаги ўзини ўта тақводор ҳисоблайдиган кишилар тилидан энг оғзи шалоқ тубан кимсаларнинг тилидан ҳам чиқмайдиган ҳақоратларнинг чиқаётгани мана шу гапимнинг яққол далилидир.
Қабул қилмаганлари эса (улар аксариятни ташкил қилади) мазкур тўрт кўрсатмага ҳам амал қилмай қўя қоладилар. Ҳатто диндан безиш, юз ўгириш ҳолатлари ҳам юз беради. Аллоҳ асрасин.
Шулардан келиб чиқиб, мен аёлим ва қизларимнинг эркинроқ бўлишларини маъқул кўрдим. Қизларим теннис, футбол ўйнайдилар, конкида учадилар, сувда сузадилар, мактабда ўқийдилар, эркак ўқитувчилари билан ҳам, ўғил бола синфдошлари билан бемалол сўзлашадилар, ўз фикрларини очиқ айтадилар.
Мен учун муҳими мазкур тўрт кўрсатмага амал қилишлари. Шуларга амал қила олсалар, мен ўзимни етарлича рашк қилдим, деб ҳисоблайман. Рашкнинг бундан ортиғи икки шахс ўртасидаги ўзаро келишув асосидагина бўлиши мумкин, деб биламан.
Аллоҳ адаштирмасин. Охиратга ёруғ юз билан боришни барчамизга насиб айласин. Омин.
@mahmudiylar
29 views10:29