Get Mystery Box with random crypto!

НОМАҲРАМЛАР ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТ ҲАҚИДА Мен кўп кино кўраман. | Galaxy Books

НОМАҲРАМЛАР ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТ ҲАҚИДА

Мен кўп кино кўраман. Улар орқали ўзим яшаётган олам билан танишиб бораман. Зеро, улар оламда юз бераётган менга қоронғу бўлган жиҳатларни очиб беради.

Киноларнинг тўқсон фоизи икки жинс ўртасидаги муносабатлар ҳақида бўлади. Уларни кўрар эканман, муаммонинг ечимини Ислом таълимотига амал қилишда кўраман. Яъни:

1. Сатри аврат. Аёл киши ўзининг аёллик жиҳатини бегона эркакдан яшириши. Юзи ва қўлидан бошқа жойини кўрсатмаслиги.

2. Ҳар иккиси жиддийлик ва одоб билан сўзлашиши. Ноўрин ҳазиллар қилмаслиги. Суюлмаслиги...

3. Ҳар иккиси бир-бирига тегинмаслиги. Қўлларининг учи ҳам бир-бирига тегиб кетмаслиги.

4. Бир-бирига номаҳрам бир аёл билан бир эркакнинг ҳеч ким кўрмайдиган жойда ёлғиз қолмаслиги.

@mahmudiylar