Get Mystery Box with random crypto!

‍АЖОЙИБ ЛУҒАТ Ота - истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доим | Goʻzal Xonim portfoliosi 👩‍💻

АЖОЙИБ ЛУҒАТ

Ота - истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доимий бошлиқ.

Она - маошсиз, «отпускaсиз» туну кун ишловчи супер инсон!

Қайнона - эски чориғини унутиб қўйган келин.

Қайнота - икки аёл жангида мажбурий судья.

Амма - ташқаридан қариндош уруғларни бошқарувчи ҳоким.

Хола - амма билан пинхоний рақобатчи.

Тоға - керак нокерак пайтда маслаҳатчи.

Амаки - фақат бирор муаммо ёки бирор ноқулай ҳолатдагина керак бўладиган запасдаги жигар.

Ўғил - икки ўт орасида қовуриладиган мазали қовурдоқ. (Мабодо куйиб кетмаса агар).

Қиз - палаҳмон тош. Эээ йўғ-ее, магнит. Ўзи билан бор йўқни илаштириб кетадиган.

Қўшни - деворга ўрнатилган қулоқ. Яъни, локатор.

Овсин - ўз нафи учун ишлайдиган шпион.

Яқинларга ҳам юборинг. (Давом эттиринг)

Манба