Get Mystery Box with random crypto!

ФЕВРАЛ Яхшилар умрига ўхшайди феврал, Нозик куртакларни уйғот | Goʻzal Xonim portfoliosi 👩‍💻

ФЕВРАЛ

Яхшилар умрига ўхшайди феврал,
Нозик куртакларни уйғотар бир-бир,
Оғир кун, ёнингда тургувчи дўстдай,
Баҳор яқин дея, бергайдир сабр.

Яхшилар умрига ўхшайди феврал,
Неча минг йилдирки умри қисқа ой.
Кўкламга етсин деб, тезроқ одамлар,
Икки кун умридан кечган, ҳойнахой...

Бизни баҳорга етакловчи февралнинг 1-куни муборак бўлсин!

Дустлар билан бу‌лишинг

Манба