Get Mystery Box with random crypto!

Орзуларим оғулаб, сен кетдинг аста-аста, Бормоқдаман ёҳулаб, о | Mr Freeman

Орзуларим оғулаб, сен кетдинг аста-аста,
Бормоқдаман ёҳулаб, ортингдан хаста-хаста.

Гулга гул берган ошиқ, қайда жазога лойиқ,
Мен сенга гуноҳкорман - гул тутиб даста-даста...

Ҳам мени қийнаюрсан, ҳам ўзинг йиғлаюрсан,
Билмасмидинг, нигорон, жонингга жон пайваста...

Наволанма муғанний, сан телбага соз қайда,
Ёр йўлида ошиқлар турганда раста-раста...

Сен кетдинг аста-аста...

@freemanuz