Get Mystery Box with random crypto!

Мендан сўрашяпти: «Блогерларга босимлар бўладими? Биз ҳам кана | Mr Freeman

Мендан сўрашяпти: «Блогерларга босимлар бўладими? Биз ҳам канал очмоқчи эдик, танқидий постлар ёзиб турсак, бизга ҳеч нарса бўлмайдими?». Шу саволларга жавоб берар эканман, бир латифа эсимга тушиб кетди.

Сарой маслаҳатчиси Иван Василевичдан сўрабди:
— Иван Василевич, ислоҳотлар нима?
— Дейлик, мен сенга янги қилич, яхши от бердим ва сен бундан мамнун бўлиб яшаяпсан — мана шу ислоҳот!
— «Сўз эркинлиги» нима?
— «Сўз эркинлиги» — бу сен ўз фикрингни эркин баён этиб яшаётганинг. Бунинг учун сени ҳеч ким таъқиб этмайди. Бизда ҳам сўз эркинлиги бор.
— Менга ҳеч нарса бўлмайдими?
— Ҳеч нарса бўлмайди!
— Сиз ҳақингизда гапирсам ҳам ҳеч нарса бўлмайдими, Иван Васильевич?
— Ҳеч нарса бўлмайди: қилич ҳам бўлмайди, от ҳам...

Ёзаверинглар, дўстлар, ҳеч нарса бўлмайди)


@freemanuz