Get Mystery Box with random crypto!

Товон ёрилганда уй шароитида қандай даволаш мумкин? Қайнат | ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР‼😊

Товон ёрилганда уй шароитида қандай даволаш мумкин?

Қайнатилган картошка:
Қайнатилган картошка мукаммал юмшатувчи моддалар сақлайди, шунинг учун унинг ёрдамида қилинган компресслар ёриқлар ҳақида бутунлай унутишга ёрдам беради.

Иккита ўртача катталикдаги картошкани пўстлогъи билан қайнатиб, пишгач санчқи билан эзиб майдаланг. Олинган пюрени муаммоли жойларга қалин қилиб суртинг, устидан дока билан ўранг ва компрессни 30 дақиқага қолдиринг.

Чаканда ёғи:
Уйқуга кетишдан олдин чаканда ёғини қалин қилиб оёқлар терисига суртинг.

Крахмал:
Оёқларни крахмал эритмаси билан ванна қилиш терини юмшатади ва согъайиш жараёнини тезлаштиради. Бунинг учун картошка крахмалини илиқ сувда эритиб (1 литр сув учун 1 ош қошиқ), оёқларни 15 дақиқага ванна қилинг. Сўнг қуруқ қилиб артиб, озиқлантирувчи крем қўлланг.

Асал муми:
Асал муми билан даволаш тамойили оддий: ушбу восита ёриқлар мавжуд жойга қалин қилиб суртилади. Муолажани ётишдан олдин амалга ошириш тавсия этилади.

Намлантирувчи кремни ҳам уй шароитида тайёрлаш мумкин болалар кремига 5 томчи лаванда ва чой дарахти ёгъидан қўшиб, аралаштириш кифоя. Унга бир ош қошиқ вазелин қўшиш ҳам мумкин.