Get Mystery Box with random crypto!

Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack

Telegram kanalining logotibi foydali_maslahat — Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack F
Telegram kanalining logotibi foydali_maslahat — Foydali Maslahat - Layfxak | lifehack
Kanal manzili: @foydali_maslahat
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.96K
Kanalning ta’rifi

🔸 Ҳаётингизни осонлаштирадиган қизиқарли ва фойдали маслаҳатларни улашамиз!
Лайфҳаклар, рецептлар, маслаҳатлар
All video materials on the channel have their own authors
📩 Реклама учун: @FEUsupport
🔥 Хомий: @UzChegirma @mojizaviyda

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 95

2021-02-17 10:27:26
Чинни ва Богема буюмларини харид қилмоқчимисиз? Унда биз сизга ёрдам берамиз!!

Каналга киринг , каталогни кўринг ва танланг!

Енг мухими нархлар жудаям арзон ва сифатли

https://t.me/joinchat/AAAAAFUVGV8cwFKSdw-NaQ
829 views07:27
Ochish/sharhlash
2021-02-17 08:48:29 Кешью

Кешью ҳосили икки қисмдан иборат: мевасининг ўзи ва унинг тепасидаги ёнғоқ. Улар пўстлоқсиз сотилади. Харидорлар қулайлиги учун эмас, унинг пўстлоғи остидаги терини куйдирувчи заҳарли ёғ мавжудлиги учун шундай қилинади. Ёнғоқ истеъмол учун хавфсиз бўлиши учун термик қайта ишлаш жараёнидан ўтказилади.

Кешью А, В2, В1 каби витаминлар, цинк, фосфор, кальций, темир моддаларига бой. Бундай элементлар тўплами уни антибактериал ва антисептик хусусиятлар билан таъминлайди. Ёнғоқнинг бу тури иммун тизимини мустаҳкамлаб, қондаги холестерин миқдорини нормаллаштиради, шунингдек юрак-қон томир фаолиятини яхшилайди.


http://t.me/joinchat/AAAAAD1PT-lRJhJFMj7teA
2.2K viewsedited  05:48
Ochish/sharhlash
2021-02-17 07:03:20 ЧИЛОНЖИЙДА — БАЛҒАМ КЎЧИРИШДА ФОЙДАЛИ ЖУДА

Халқ табобатида ўпка ҳаётий фаоллик даражасини оширишда шифобахш неъматлар бисёр. Шулардан бири, чилонжийда (анноб жийда) мевасидир.

Ундан дамлама тайёрлаш учун бирор идишга 200 мл. қайноқ сув қуйилади ва 20 гр. майдаланган мевадан солиб, 1 соат давомида дамлаб қуйилади.
Совугач, дока орқали сузилади, кунига 2 ош қошиқдан таомдан олдин 2 ош қошиқдан ичилади.

Бу малҳам кўкрак оғриганда ва балғам кўчиришда ҳам шифо ато этади.

http://t.me/joinchat/AAAAAD1PT-lRJhJFMj7teA
2.1K viewsedited  04:03
Ochish/sharhlash
2021-02-17 07:02:16
Qorin va Biqindagi yog'lardan 7 kunda butunlay qutulish. Ingichka va xipcha belga 1 kunda erishamiz

Uy sharoitida Qorindan qutulishni Zararsiz va Arzon usuli
Kanalga kirib Sinab ko'ring

https://t.me/joinchat/AAAAAE-2NUIWK__p1AN8lw
245 views04:02
Ochish/sharhlash
2021-02-17 07:02:04
DIQQAT AKSIYA

Faqatgina 10 - fevraldan 1-martgacha huddi shu 12talik qoshiq nabor begama va chinni nabor olgan har bir xaridor uchun

SHOSHILILAR ulgurib qolilar asl narxi 450ming

https://t.me/joinchat/AAAAAFUVGV8cwFKSdw-NaQ
962 views04:02
Ochish/sharhlash
2021-02-17 06:53:52 Оёқ инсон танасининг энг муҳим аъзоларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан ҳам унинг соғлом ва бардам бўлишига ғоятда эътиборли бўлиш зарур. Тиббиётда оёқ билан боғлиқ муаммолар анчагина бўлиб, шулардан бири оёқларнинг тез-тез терлашидир. Асосан эркакларда, ва ёз ойларида кўп учрайдиган ушбу ҳолат наинки кишининг ўзига, балки атрофидагиларга ҳам нохушлик туғдиради.

Оёқ нега терлайди? Тиббиёт мутахассислари оёқ терлашига қуйидаги ҳолатларни сабаб қилиб кўрсатишади:
Ёпиқ пойабзал, мавсумга мос бўлмаган, сунъий толадан тўқилган пайпоқлар. Оёқларни нотўғри парвариш қилиш, беэътиборлик. 
Ортиқча ҳаяжонланиш, рухий зўриқиш.
Оғир жисмоний меҳнат, мушакларнинг зўриқиши.
Товонлардаги теризамбуруғ касалликлари (бунда бармоқлар орасидаги тери қавати қуриб, ёриқлар пайдо бўлади, натижада бу жойлар қаттиқ ачишиб қичийди, нохуш ҳид ва терлашни келтириб чиқаради).
Оёқларнинг парвариши. Оёқлар билан боғлиқ муаммо юзага келмаслиги учун ҳар куни эрталаб ва кечқурун совуқ сувда совунлаб ювиш, кейин сочиқ билан артиб қуритиш керак. Эрталаб оёқларни ювгандан кейин бармоқлар орасига тальк, дезодорант ёки антиперспирант билан ишлов бериш лозим. Шунингдек, дорихоналарда бактериялар ва замбуруғ касалликларига қарши махсус воситалар ҳам сотилади. Улардан акс таъсирлари билан танишган холда, фойдаланиш тавсия этилади. Шуни унутмаслик керакки, бундай воситалар фақат тоза, қуруқ оёқларга суртилиши лозим. Акс ҳолда, оёқлар янада кучлироқ терлайди ва нохуш ҳид таратади. Агар бу усуллар самара бермаса, демак, оёқ терлаши танадаги бошқа касалликлар билан бевосита боғлиқ бўлади. Бундай ҳолатда дерматологга мурожаат қилиш керак. Хеч қачон оёқларингизнинг ҳаддан ташқари терлашидан шикоят қилишдан тортинманг. Бу дерматолог учун оддий ҳол ва у сизнинг ушбу нохушликдан халос бўлишингизга ёрдам беради.

Халқ табобатидан:
50-100 грамм эман пўстлоғини бир литр сувга солиб, 20-30 дақиқа мобайнида паст оловда қайнатиш лозим. Бир ҳафта давомида оёқни ана шу қайнатманинг буғига тутиш талаб этилади.
Бир чой қошиқ ош тузи 1 стакан қайноқ сувга аралаштирилади, бироз совигач, унда оёқлар чайилади. Кейин оёқларни совуқ сувда ювиб ташлаш лозим.
20 дона лавр япроғи 3 литр қайнаб турган сувга ташланади. Дамлама бироз совигач, уйқудан 15 дақиқа аввал оёқларни буғлаб ўтириш фойда беради.
Шуни унутмаслик керакки, оёқ терисини парваришлашга фақат ёз ойларида эмас, йил давомида ҳам диққатни жалб этмоқ зарур.
2.0K viewsedited  03:53
Ochish/sharhlash
2021-02-17 06:53:44
Оёқ остидаги нохушлик...
1.7K viewsedited  03:53
Ochish/sharhlash
2021-02-17 06:53:34
Кофе соч тўкилишини даволайди!
1.6K viewsedited  03:53
Ochish/sharhlash
2021-02-17 06:53:33 ТУРП: ОЗДИРАДИ, ЁШАРТИРАДИ, ҚОННИ КЎПАЙТИРАДИ

Танангиз мадорсизланаётганини сезаяпсизми, давосини узоқдан ахтарманг-да, уйдаги бор маҳсулотларга диққат қаратинг. Мисол учун, кузда пишадиган қарсилдоқ турпга. У шамоллашда асқотишини ҳаммамиз биламиз, аммо хотирани чархлаши, сариқ касалидан кейин жигарга энг керакли қувватдори бўлиши, сочларни қалинлаштириши ва камқонликни самарали даволашидан бехабардирсиз. Камсуқумгина сабзавот ўзида шунча сир яширганинга ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади. Ахир унда бара витаминлар намоён, калий ва кальций, темир ва магний борлигидан эса энг сара дармондори ўринини боса олишига шубҳа йўқ. Демак, турп ёрдамида даволанишни бошлаймиз.

Кейинги пайтларда беҳоллик, кайфият тушиши, мушакдаги оғриқдан қийналаётган бўлсангиз, овқатдан олдин 2 ош қошиқдан турп ширасини қабул қилинг. Ўт йўлларида сафро йиғилиши, хотира панд беришидан азият чекадиганлар ҳам турпни тез-тез истеъмол қилиб туришлари керак. Биз билган яшил навли турпдан ташқари, сабазвотнинг қора ва оқ тури ҳам бор. Қора турпни топа олсангиз, бел оғриғи, тери тошмаларидан қутулдингиз, ҳисоб. Бу сабзавотдан турли компресслар тайёрлаш мумкин. Оқ турп – дайкон эса ўт йўлларини тозаловчи ажойиб даво. Уни салатларга қўшиб истеъмол қилинг.


АНЕМИЯ ҚИЙНАСА...

Бунинг учун турпни хомлигича қирғичдан ўтказиб, сувини сопол идишга солиб, газ печининг паст оловида ярим соат сақлайсиз. Шифобахш малҳамни кунига 3 маҳал, бир ош қошиқдан овқатдан 15 дақиқа олдин ичинг, бир ойда шифо топасиз.

ЎПКА КАСАЛИ ВА АЛЛЕРГИЯДА

Турпни қирғичдан ўтказиб, шиша идишга солинг-да, устини маҳкам ёпинг. Ярим соатдан кейин устингизни қалин ўраб, идиш устида 5 дақиқа нафас олинг. Муолажани кунига 2 маҳал, эрталаб ва кечқурун ўтказиш фойдали.

БЕЛ ОҒРИҒИДА

Турпни майда қириб, 1 ош қошиқ туз ва асал билан аралаштириб, икки қават дока орасига жойланг. Сўнг оғриётган жойга қўйиб, боғлаб қўйинг. Бир соатдан кейин компрессни олиш мумкин.

САРИҚ КАСАЛИДА

Турп қонни тозалаш хусусиятига эга. Шунинг учун сариқ касали билан оғриган беморлар янги сиқилган турп ширасини ҳар куни овқатдан ярим соат олдин ярим пиёладан ичишлари шарт.

СОЧ ТЎКИЛИШИДА

Турп ширасини асал билан аралаштириб, соч илдизига суртинг. Устидан сочиқ ўраб, бир соатга қолдиринг. Сўнг бошни илиқ сувда чайиб, ортидан зайтун мойидан суртасиз. Шампунь билан ювиб бўлгач, сочни ўз холича қуришига қўйиб беринг. Муолажани ҳафтасига 2 марта ўтказиш кифоя.

ВАЗН МУАММОСИДА

Озмоқчи бўлганлар турпни овқатдан олдин, албатта, ейишлари керак. Гап шундаки, турп таркибида клетчатка бўлиб, ошқозонни тез тўлдиради. Турпни майдаланган ёнғоқ ва анор доналари билан бирга есангиз, иммуниетни кўтариш, эркакларда эса простатитни даволашга имкон бўлади.

ЮЗДАГИ ТОШМА ВА ДОҒЛАРДА

Юзни тозаловчи тоник билан артиб, турп ширасини суртсангиз, анчадан бери қийнаётган сўлғинлик, рангпарлик, ҳар хил доғлар ва қизил тошмалардан осон қутулиш мумкин.

ЙЎТАЛДА

Кечқурун турпни бир томонидан ўйиб «коса» ҳосил қилинг-да, ичига икки чой қошиқ асал ёки шакар солиб, устини ёпиб қўйинг. Эрталаб очсангиз асал эриб, ажойиб таъмли малҳам тайёр бўлганини кўрасиз. Бундай қиём болажонларга ҳам маъқул келади. Кун бўйи бир қошиқдан ичиб юрсангиз, йўталдан қутиласиз.

Хашорат чакканида

Турп бўлаги, айниқса, қовоғарининг чақишига қарши ажойиб даво бўла олади. Шунингдек, унинг ширасини ичсангиз, чаққан жойдаги шиш тез йўқолади.

ИСИТМА КЎТАРИЛГАНИДА

Турп ширасини бир чимдим туз билан аралаштириб ичилса, тана ҳарорати тез тушади, яллиғланиш бартараф этилади.
1.9K viewsedited  03:53
Ochish/sharhlash
2021-02-17 06:53:33 Оғриқ қолдирувчи дорилар қандай салбий оқибатларга олиб келиши аниқланди

Оғриқ қолдирувчиларнинг кенг қўлланилиши юрак етишмовчилиги туфайли шифохонага тушувчи беморлар сонининг кўпайишига олиб келмоқда. Гап яллиғланишга қарши нестероид дори воситалари ҳақида бормоқда. Миландаги Бикокка университети олимларининг шунга доир илмий изланишлари Medicalxpress нашрида чоп этилди. 

Тадқиқот давомида олимлар Германия, Буюк Британия, Нидерландия ва Италияда яшовчи, оғриқ қолдирувчи дори воситаларини қабул қилувчи 10 миллион беморнинг маълумотини таҳлил қилиб чиқишди. Тадқиқотчилар бунда 92 мингдан ортиқ шифохонага тушиш ҳолатларини аниқлашди, ҳар бир беморнинг қайси дорини қандай дозада қабул қилганлигини ҳам ўрганиб чиқишди. 

Тадқиқот натижаларига кўра, диклофенак, ибупрофен, индометацин, кеторолак, напроксен, нимесулид, пироксикам каби дори воситалари, шунингдек Сох 2 ингибаторлари - эторикоксиб ва рофекоксиб - катта дозаларда юрак етишмовчилиги хавфини икки баробар ошириши маълум бўлди.  

Бу натижалар кузатув тадқиқотидан олинган бўлса-да, экспертлар оғриқ қолдирувчи дори воситаларини эҳтиёткорлик билан қабул қилишни тавсия қилишмоқда.
1.9K viewsedited  03:53
Ochish/sharhlash