Get Mystery Box with random crypto!

​​'Ўзбекгеофизика' АЖда акциядорларнинг навбатдан ташқари умум | 📈 Фондовый словарь 📖

​​"Ўзбекгеофизика" АЖда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди

Корпоратив
порталга жойлаштирилган маълумотларга кўра, йиғилишда 3 та масала кўриб чиқилган. Йиғилишнинг эътиборга молик тарафларидан бири, унда жамият устав фондини ошириш ва жамият томонидан эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш масалалари кўриб чиқилди.

Қабул қилинган қарорга кўра, "Ўзбекгеофизика" АЖ ижроия органига жамият устав фондини ошириш бўйича тегишли маълумотларни кўриб чиқиш учун жамиятнинг ягона акциядорига киритиш бўйича топшириқ берилди.

Шу билан бирга, жамият 3 500 000 000 дона оддий ва 600 000 000 дона имтиёзли акцияларни жойлаштириш хуқуқига эга бўлди.

Тез орада янги хушхабарларни кутиб қоламиз

Манбаа: openinfo.uz/ru/facts/41093/