Get Mystery Box with random crypto!

​​​​'Асака ёғ' АЖда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий й | 📈 Фондовый словарь 📖

​​​​"Асака ёғ" АЖда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди

Корпоратив порталга кўра, "Асака ёғ" АЖда 27.10.2020 йилда акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда жамият айланма маблағларни тўлдириш учун хом-ашё (техник чигит, соя) сотиб олиш, шунингдек коммунал ва транспорт хизматлари учун тўловларни хамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни амалга ошириш учун ХАБ “Трастбанк”Андижон филиалидан 18 ой муддатга, йиллик 20% устама тўлаш шарти билан 25 000 000 000 (йигирма беш миллиард) сўм миқдорида кредит олиш масаласи бир овоздан тасдиқланди.

Шунингдек, олинаётган кредитга гаров таъминоти сифатида “Асака ёғ” АЖга тегишли бўлган Андижон вилояти Асака шахри Карвонсарой кўча 5-уйда жойлашган “Завод бино иншоотлари” шаклидаги кўчмас мулк, ишлаб чиқариш ускуналари билан биргаликда мажмуа сифатида навбатдаги гаровга қўйишга рухсат берилди.

Жамият томонидан эълон қилиган чораклик ҳисоботга кўра, 01.10.2020 йил холатига жамият соф активларининг умумий қиймати 9 888 209 000,0 (тўққиз миллиард саккиз юз саксон саккиз миллион икки юз тўққиз минг) сўмни ташкил этмоқда.

Амалдига қонунчиликка мувофиқ, жамият соф активларининг 50 фоизидан ортиғини ташкил этувчи битимлар йирик битимлар деб баҳоланиши ва бундай битимларни тузишда мазкур битимни тузилишига қарши бўлган ёки бундай битим тузилган йиғилишда иштирок этмаган акциядорлардан уларга тегишли бўлган акцияларни бозор баҳосида сотиб олиниши белгиланган.

Бироқ, жамият томонидан жойлаштирилган эълонларда акцияларни сотиб олиниши билан боғлиқ хабарлар маълум қилинмаган. Кутайликчи, балким биз билмаган бирор маълумот бордир, ёки ҳисоб-китобда адашгандурмиз ...