Get Mystery Box with random crypto!

​​'Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати' АЖдан навбатдаги дивиден | 📈 Фондовый словарь 📖

​​"Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати" АЖдан навбатдаги дивидендлар ...

Кузатув кенгашнинг 16.11.2020 йилдаги қарори билан жамиятнинг:
- ҳар бир оддий акциясига 8 524,27 сўмдан (ҳар бир акция номинал қийматига нисбатан 217,80 фоиз)
- ҳар бир имтиёзли акциясига 489,25 сўмдан (ҳар бир акция номинал қийматига нисбатан 12,5 фоиз) дивиденд тўлаш бўйича қарор қабул қилинди.

Жамият уставига мувофиқ, имтиёзли акцияларга акция номинал қийматига нисбатан 25 фоиз миқдорда дивиденд тўланади. Қарордан кўриш мумкинки (имтиёзли акцияларга 12,5 фоиз тўланганлиги назарда тутилмоқда), жамият Кузатув кенгаши 2020 йилнинг ярим йиллик якунлари бўйича дивидендларни тўлаш бўйича қарор қабул қилган.

Маълумот учун, "Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати" АЖ оралиқ дивиденд берувчи кам сонли жамиятлардан ҳисобланади.

Манбаа: openinfo.uz/ru/facts/41094/