2023-05-02 11:50:57
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган шахсларга субсидия неча кунда ва қандай шаклда ажратилади?
Юридик ва жисмоний шахслар субсидия олиш бўйича ариза берганидан сўнг, жами 7 иш куни ичида аризачига субсидия ажратилиши бўйича қарор қабул қилинади:
1. 3 иш кунида ҳоким ёрдамчиси:
маълумотларни аризачининг жойига чиққан ҳолда ўрганади;
далолатнома расмийлаштиради;
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази (Марказ)га аризачи бўйича тавсия, далолатнома ва аризани юборади
2. 2 иш кунида Марказ:
ҳужжатларни ҳаққонийлигини ўрганади;
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг (Агентлик) ҳудудий бошқармасига ариза бўйича хулоса юборади
3. 2 иш кунида Агентликнинг ҳудудий бошқармаси:
Марказ хулосаси ва у билан юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
ўрганиш натижасига кўра субсидия ажратиш тўғрисида Агентлик ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғи расмийлаштирилади;
буйруқ тўғрисида “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали Марказга, ҳоким ёрдамчисига ҳамда аризачига ёзма хабарнома юборади
Ҳар кунлик фойдали контент учун @finlituzb га обуна бўлинг
Текст на русском @finlituzb_ru
Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS
1.6K views08:50