Get Mystery Box with random crypto!

Электрон имзодан қандай фойдаланиш керак? Сертификатни юкла | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Электрон имзодан қандай фойдаланиш керак?

Сертификатни юклаб олиб, калитни сақлаганингиздан сўнг, ЭРИдан фойдаланиб ҳамда калит паролини киритган ҳолда my.gov.uz сайтидаги шахсий кабинетингизга киришингиз керак.

my.gov.uz веб-сайтидан ташқари, ЭРИ my.soliq.uz, stat.uz, faktura.soliq.uz, fo.birdarcha.uz, shop.uzex.uz ва бошқа веб-сайтларида ҳам ишлатилиши мумкин.

ЭРИнинг мавжудлиги давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш имконини беради. Хусусан, жисмоний шахслар иш ҳақини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномаларини, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақани, пенсия ва унинг миқдори тўғрисидаги гувоҳномаларни олишлари, болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун электрон ариза беришлари, божхона тўловлари бўйича таққослама далолатномани олишлари ва бошқа хизматлардан фойдаланишлари мумкин

Бизнесда корхоналарнинг мансабдор шахслари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар электрон рақамли имзодан фойдаланишлари мумкин

Ҳар кунлик фойдали контент учун @finlituzb га обуна бўлинг

Текст на русском @finlituzb_ru

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS