Get Mystery Box with random crypto!

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди? Пул маблағларни о | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?

Пул маблағларни омонатга қўйиш бўйича банклар таклифларини кўриб чиқаётганда, ҳар кимда “менинг пул маблағларим қанчалик ҳимояланади?”, “банк банкрот бўлган тақдирда омонатни қайтариш муддати қандай?” каби саволлар пайдо бўлади

Шуни билиш керакки, давлат томонидан омонатларни кафолатлаш тизими яратилган бўлиб, ушбу тизим муайян вазиятлар рўй берганда фуқароларга пул маблағларни қайтариб беришни таъминлайди

Ушбу тизим омонат ҳажми ва валютасидан қатъий назар унинг 100% қайтарилишини кафолатлайди (омонатларни тўлиқ ҳажмда қайтариш кафолати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги“ Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4057 сонли Фармонига асосан киритилган)

Мамлакатимизда омонатларни кафолатлаш ва қайтариш бўйича масъул давлат ташкилоти омонатларни кафолатлаш Фонди ҳисобланади (Фонд Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ фаолият юритади)

Ҳар кунлик фойдали контент учун @finlituzb га обуна бўлинг

Текст на русском @finlituzb_ru

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS