Get Mystery Box with random crypto!

​Марказий банк “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week 20 | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Марказий банк “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week 2023) доирасида “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусидаги энг яхши дарс ишланмаси бўйича ўқитувчилар учун танлов эълон қилади

Танлов ўқитувчиларнинг молиявий маданиятини ривожлантириш ва мактаб ўқувчиларининг молиявий ва рақамли молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказилади.

Танлов иши жорий йилнинг 30 апрелига қадар ўтказилган дарс ишланмаси видеоролиги ( 20 дақиқагача) ва методик ишланмаси шаклида қабул қилинади.

Танловнинг ўқув фанлари чекланмаган. Молиявий саводхонлик бўйича дарслар 5-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилиши мумкин.

Танлов ҳайъати томонидан таълим дарсларини баҳолашда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:

ўқув фанлари негизида молиявий саводхонлик компоненти жорий этилганлик даражаси;
дарсни ўтказишда ижодий ёндашув (молиявий саводхонликнинг бир нечта мавзуларини бирлаштириш – молиявий хавфсизлик, жамғарма маданияти, рақамли молиявий саводхонлик, молиявий режалаштириш);
дарсларни ўтказишда интерактив элементларни “edutainment” форматида киритиш;
Finlit.uz молиявий саводхонлик бўйича Марказий банк ўқув материалларидан фойдаланиш.

Ариза ва видеороликни konkurs.cbu@gmail.com электрон манзилига (электрон почта мавзусида “Global Money Week 2023 энг яхши дарс танлови” деб кўрсатиб ўтиш шарт) ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (100001, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 6 почта манзилига), ҳудудий Бош бошқармалари орқали юбориши ёки шахсан электрон хотирада Марказий банк биносига тақдим этилиши сўралади.

Энг яхши ижодий ишлар Марказий банкнинг қимматбаҳо совғаларини қўлга киритадилар:
1 ўрин – моноблок
2 ўрин – ноутбук
3 ўрин – смартфон

“Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week 2023) доирасида ўқитувчилар ўртасида “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусидаги энг яхши дарс танлови қоидалари.

Танлов ҳақида қўшимча маълумот олиш учун (71) 212-73-58 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.