Get Mystery Box with random crypto!

​Марказий банк “Умумжаҳон пул хафталиги” (Global Money Week 20 | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Марказий банк “Умумжаҳон пул хафталиги” (Global Money Week 2023) доирасида ёшлар ўртасида “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусида видеороликлар танловини эълон қилади

Марказий банк 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида видеороликлар танловини ўтказмоқда. Ушбу танловда молиявий саводхонлик мавзусида – молиявий режалаштириш, молиявий мақсадлар, рақамли молиявий саводхонлик ва жамғариш маданияти йўналишларида ижодий информацион видеоролик яратиш ва юбориш кўзда тутилган.

Танловда иштирок этиш тартиби:

2023 йил 30 апрелгача “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусида 2 дақиқагача бўлган информатив видеоролик суратга олиш.
Ушбу ҳавола орқали танловда иштирок этиш учун ариза шаклини юклаб олиш ҳамда тўлдириш.
Ариза ва видеороликни konkurs.cbu@gmail.com электрон манзилига юбориш (электрон почта мавзусида “Global Money Week 2023 видеороликлар танлови” деб кўрсатиб ўтиш шарт) ёки почта манзилига (100001, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 6), ҳудудий Бош бошқармалари орқали юбориши ёки шахсан электрон хотирада Марказий банк биносига олиб келишлари мумкин.

Finlit.uz ижтимоий саҳифаларида анонсларни кузатиб бориш зарур.

Энг яхши ижодий ишлар Марказий банкнинг қимматбаҳо совғаларини қўлга киритадилар:
1 ўрин – ноутбук
2 ўрин – смартфон
3 ўрин – smart соат

“Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week 2023) доирасида ёшлар ўртасида “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусида видеороликлар танлови қоидалари

Танлов ҳақида қўшимча маълумот олиш учун (71) 212-73-58 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Сиздан ижодий ишларни кутиб қоламиз

@finlituzb

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS