Get Mystery Box with random crypto!

Марказий банкнинг “Педагогик йўналишдаги олий ўқув юртлари тал | Finlit.uz - moliyaviy savodxonlik

Марказий банкнинг “Педагогик йўналишдаги олий ўқув юртлари талабалари учун замонавий янги кўникмалар” лойиҳаси

Мактаб
ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар доирасида ҳамда кадрлар тайёрлаш мақсадида Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикасининг педагогик йўналишидаги барча олий ўқув юртлари учун мўлжалланган “Педагогик йўналишдаги олий ўқув юртлари талабалари учун замонавий янги кўникмалар” ўқув лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ушбу лойиҳа талабаларнинг ўқув, илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш мақсадида молиявий саводхонлик соҳасида янги билим ва компетенцияларни шакллантиришга қаратилган.

Амалга ошириш механизми доирасида талабалар учун ўқув тренинглари ҳамда молиявий ва рақамли молиявий саводхонлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган энг яхши услубий ишланмалар танлови ўтказилиши режалаштирилган.

Қўшимча маълумот олиш учун (71) 212-73-58 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

@finlituzb

Instagram | Facebook | Youtube | Tiktok | Web | Yandex Music | Spotify | Google Podcasts | Sticker | Android | IOS