Get Mystery Box with random crypto!

FERMERGA MADAD

Telegram kanalining logotibi fermerga_madad — FERMERGA MADAD F
Telegram kanalining logotibi fermerga_madad — FERMERGA MADAD
Kanal manzili: @fermerga_madad
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.45K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @a_nishonov
Канал № 0003337171 - сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Мазкур лойиҳа фермерлар ва тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида йўлга қўйилган.

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-07-06 11:05:16 БУҒДОЙ УЧУН ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ БЎЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.2022 йилдаги 284-сон 2022 йил ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан тўлов икки босқичда бўлиши белгиланган.

Биринчи босқич тўловларибу ерда

Иккинчи босқич тўловлари қачон бўлади? Юқорида келтирилган қарорнинг 5-бандига асосан 2022 йилнинг июль-август ойларида биржада буғдой синфлари учун шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировка) келиб чиқиб, 2022 йил сентябрь ойида тўлиқ қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.

Яъни қўшимча қайта ҳисоб китоб 2022 йил сентябрь ойида тўлиқ тўлади
.

Биз билан боғланиш
@yuridik_xizmatlar

@fermerga_madad
3.1K views08:05
Ochish/sharhlash
2022-07-06 10:37:26
СИФАТЛИ ДЕФОЛИАЦИЯ УЧУН ВОСИТА ИЗЛАМОҚДАМИСИЗ!? УНДА БУ АЙНАН СИЗ УЧУН!

DEFOLANT 54%
Аналог – Avguron Ekstra 54%

Таъсир қилувчи моддаси:
Тидиазурон 36% (360 г/л) + Диурон 18% (180г/л)

Препарат шакли: Суспензия концентрат

Заҳарлилик даражаси: 3 синф

Сиғими:

Қўлланилиши: Ўрта толали ғўзада кўсаклар 40-45% очилганда пуркалади, дефолиация қилишда қўлланилади. Ғўза барг ташловчи ўсимлик, баргини табиий шароитда ва ўсимликка дефолиант пуркалса барг тўкилиши тезлашади, ўсимлик ҳаёт фаолияти тўхтамаган ҳолда, ҳосил пишиб етилиши жадаллашади.

Батафсил: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

Мурожаат учун:
Телефон:
+998903229622
Офис: +998955150070

| Youtube | Веб сайт | Telegram |
2.0K views07:37
Ochish/sharhlash
2022-07-06 10:21:23 Кўпчилик фермерлар ғалла пуллари берилмаётганидан норозиб бўлиб ёзишмоқда. Аслида бу пуллар икки ҳафта ичида берилиши керак эди.

Биз билан боғланиш
@yuridik_xizmatlar

@fermerga_madad
2.1K views07:21
Ochish/sharhlash
2022-07-06 07:44:24 Пахта майдонлари учун субсидия ажратишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (360-сон, 05.07.2022 й.) билан Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун 13 та тумандаги ердан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга 1 млн. сўм субсидия берилади.

Ердан фойдаланувчилар қишлоқ хўжалиги бўлинмасига “Агросубсидия” ахборот тизими орқали субсидия олувчилар рўйхатига киритиш учун 2022 йил 25 июлгача ариза билан мурожаат қилади.

Қишлоқ хўжалиги бўлинмаси аризаларга асосан 2022 йил 1 августгача ердан фойдаланувчиларнинг номи, манзили, пахта майдони тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган рўйхатни вилоят ҳокимликларига тақдим этади.

Ҳокимликлар 2022 йил 5 августгача ердан фойдаланувчилар рўйхатини тасдиқлайди.

Қишлоқ хўжалиги бўлинмаси 2022 йил 10 августгача ердан фойдаланувчиларни уларнинг рўйхатга киритилганлиги ёки рўйхатга киритиш рад этилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

Рўйхатга киритилган ердан фойдаланувчи 2022 йил 5 сентябргача “Агросубсидия” АТ орқали субсидия ажратиш бўйича ариза билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мурожаат қилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги рўйхатни умумлаштиради ва уларни 2022 йил 20 сентябргача Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасига тақдим этади.

Молия вазирлиги рўйхатга мувофиқ субсидиянинг дастлабки 70 фоизини 2022 йил 1 октябргача қуйидаги тақсимотга кўра ташкилотларнинг ҳисобварақларига ўтказиб беради:

60 фоизини – ердан фойдаланувчиларга;
6 фоизини – Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтига;
4 фоизини – Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига.

Давлат статистика қўмитаси 2023 йил 25 ноябргача ердан фойдаланувчиларнинг 2023 йилдаги пахта ҳосилдорлигини аввалги йил билан таққослаган ҳолда маълумот тайёрлайди ва Молия вазирлигига тақдим этади.

Молия вазирлиги Давлат статистика қўмитасининг маълумотига асосан пахта ҳосилдорлиги аввалги йилга нисбатан 15 фоиз ёки ундан кўп миқдорда ошганда, субсидиянинг қолган 30 фоизини 2023 йил 20 декабргача ердан фойдаланувчиларнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.

Ушбу Вақтинчалик низом 2024 йил 1 январгача амал қилади.

Биз билан боғланиш
@yuridik_xizmatlar

@fermerga_madad
2.6K views04:44
Ochish/sharhlash
2022-07-06 06:29:04 2025 йил 1 январгача:

ҳар йили етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга субсидия ажратилади;

тутзорларни суғориш учун фойдаланилган сув ҳажмига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади.

Биз билан боғланиш
@yuridik_xizmatlar

@fermerga_madad
3.1K viewsedited  03:29
Ochish/sharhlash
2022-07-02 09:51:10
2022 йил ғалла ўрими мавсумида маъмурий органларнинг салбий аралашувига дуч келдингизми?
Anonymous Poll
25%
Йўқ, ҳаммаси яхши ўтди
43%
Яхшигина маъмурий органларнинг аралашуви бўлди.
33%
Ўтган йилгидан яхшироқ, лекин аралашув бор.
1.2K voters5.3K views06:51
Ochish/sharhlash
2022-07-02 07:03:58 Яхши ва унча яхши бўлмаган хабарлар

Кеча урушдан кейинги даврда буғдой нархлари биринчи марта 330 долларгача пасайди. Шимолий ярим шарда ўрим бошланди ва сентябрнинг охиригача фаол давом этади. Демак, нархлар яна тушишда давом этади.

Ўзимизда ҳам кеча 2022 йил ғалласи биржа савдоларига чиқарила бошлади. бир тонна буғдой учун ўртача нарх 3 227,0 минг сўмни ташкил этган. Биржага чиқарилган ғалланинг ярмидан ками сотилган. Буёғига регулятор сифатида давлат нархларнинг ҳаддан зиёд тушиб кетишини олдини олиши лозим, чунки жуда қисқа муддат давомида биржага жуда катта миқдорда буғдой киритилиш бошланади.

Унча яхши бўлмаган хабар шуки иккинчи экспорт товаримиз миснинг нархи арзонлашишда давом этаяпти. Кечага 1 тонна мис котировкалари 7 950 долларгача пасайган. Бу 2021 йил декабрдан бери кузатилган минимумлардир.

Биз билан боғланиш
@yuridik_xizmatlar

@fermerga_madad
5.6K views04:03
Ochish/sharhlash
2022-07-01 12:10:21 Фаол фермерлар томонидан ер ижара шартномасини янги лойихасини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилмоқда.

Биз билан боғланиш
@yuridik_xizmatlar

@fermerga_madad
3.7K viewsedited  09:10
Ochish/sharhlash