Get Mystery Box with random crypto!

FERMERGA MADAD

Telegram kanalining logotibi fermerga_madad — FERMERGA MADAD F
Telegram kanalining logotibi fermerga_madad — FERMERGA MADAD
Kanal manzili: @fermerga_madad
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.45K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @a_nishonov
Канал № 0003337171 - сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Мазкур лойиҳа фермерлар ва тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида йўлга қўйилган.

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-22 10:02:26
Биринчи пахтачилик Кооперацияларининг пахта кабул килиш пункти.

КООПЕРАЦИЯЛАРГА ОК ЙУЛ !!!

@fermerga_madad
5.1K viewsedited  07:02
Ochish/sharhlash
2022-08-21 19:25:25
“Ғалланинг биржага чиқарилиши фермерларга стимул берди, энди навбат пахтага” — фермерлар пахтачиликнинг асосий муаммоси ҳақида

Пахта. Ўзбекистонда етиштириш учун қулай бўлган, шу билан бирга ўзбекнинг... дардига айланган маҳсулот. Айнан пахта сабаб бир пайтлар ер ва сув аёвсиз, ҳисобсиз ишлатилди, ер, сув, одамлар заҳарланди, бутун бошли бир денгиз... қурий бошлади. Мамлакат мустақил бўлиб, ишлар мантиқ доирасига қайтиши лозим эди, аммо ундай бўлмайди. Пахтани зўрма-зўраки етиштириш давом этди.

ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
2.6K views16:25
Ochish/sharhlash
2022-08-21 11:51:18 Айрим оммавий ахборот воситаларида «Вазирлар Маҳкамаси баённомасидаги 18-банд қаерга йўқолди», мазмунида хабарлар тарқатилмоқда.

Бош вазир матбуот хизмати масъул ходими Бекзод Ҳидоятов ушбу хабарга аниқли киритиб, қуйидагиларни маълум қилди:

Бугунги кунда амалдаги тартиб бўйича ғаллачилик йўналишдаги фермер хўжаликларини молиялаштириш Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлар шаклида тижорат банклари орқали тўғридан-тўғри ажратилиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги
189-сонли йиғилиш баёнининг 18-бандига асосан амалдаги тартибнинг ижросини таъминлаш, унинг назоратини янада кучайтириш ва ушбу масалага жавобгар бўлган вазирлик ҳамда идораларининг масъулиятини ошириш бўйича қўшимча вазифа сифатида белгиланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Баённинг ушбу банди ўз кучида турибди ва бугунги кунда мазкур топшириқнинг ижроси бўйича бир қатор ишлар амалга ошириляпти.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 2023 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлар экиш ва ғалла етиштириш харажатларини молиялаштиришга сарфланадиган маблағлар ҳисоб-китоб қилинмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича ғалла экиш билан боғлиқ биринчи навбатдаги тадбирларга ғаллачилик фермерларига ажратиш учун 145 млрд.сўм маблағларга графиклар ишлаб чиқилган ва жорий йилнинг 22 августидан бошлаб, график асосида молиялаштириш очилади.

Мазкур баённинг қайтадан юборилган вариантидаги 18-банди ҳам турлича талқин қилинмоқда.

Гап шундаки, 2023 йил ҳосили учун асосий турдаги сабзавот экинларини экиш даври жорий йилнинг август ойидан бошланишини ва долзарблигини ҳисобга олиб баён лойиҳасига 19-банд сифатида киритилган эди.

Мазкур баённинг дастлабки ижрога юборилганда 19-банд сифатида киритилган топшириқ техник хато сифатида тушиб қолган.

Лойиҳадаги 19-банд долзарблигини ҳисобга баённинг қайта ижрога юборилган вариантида техник хато натижасида 18-банд ўрнига қўйиб юборилган.

2023 йил ҳосили учун асосий турдаги сабзавот экинларини экиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган ва ижро учун юборилган.

@fermerga_madad
9.9K viewsedited  08:51
Ochish/sharhlash
2022-08-21 11:48:25 189-сонли баённомада техник хатолик болган экан. Расмий изох берилди

2023 йил ғалла ҳосилидан имтиёзли кредит тўғридан-тўғри фермерларнинг ўзига ажратилади.

@fermerga_madad
7.2K viewsedited  08:48
Ochish/sharhlash
2022-08-20 15:18:56 Сал қолса тентак калламдан чиқай дебди. Бугун тадбиркорлар куни экан ку. Шу муносабат билан барча тадбиркорларга қуйидагиларни тилайман:
- рақобатчининг душманлигидан,
- "контролний закуп" дан
- монополист бўлиб қолишдан
- бизнесингизга олайган кўзлардан
- иштахаси карнай солиқчидан
- сўконғич ҳокимдан
- пора билан иш битиришдан
- "доля" узатишдан

давлат сизни асрасин!

tentakdan

ПС: Барча фермер тадбиркорларни байрам билан табриклаймиз.

@fermerga_madad
5.5K viewsedited  12:18
Ochish/sharhlash
2022-08-19 19:16:07 Пахтанинг харид нархини Республика бўйича бир хил бўлиши бозор қонунларига тўғри келмайди ва бу мантиқсизлик.

@fermerga_madad
5.6K viewsedited  16:16
Ochish/sharhlash
2022-08-19 14:31:13 Икки тадбиркор ўртасидаги пахтанинг харид нархи тадбиркорлар ўртасида эмас ЮҚОРИДАН белгиланади.

@fermerga_madad
5.4K views11:31
Ochish/sharhlash
2022-08-19 10:58:39 ҒАЛЛА ХАРИДИ МАСАЛАСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 262-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги «2022 йил ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 284-сонли қарори билан фақат “Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналар буғдойни Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаш тадбирларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили ҳисобланади ва товар буғдой давлат ресурси сифатида харид қилинади. (қарорларда ғалла кластери мажбурий ёки ихтиёрий равишда харид қилади деган жойи йўқ) Холбуки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 ноябрдаги «Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги 10-сонли қарорига асосан, ғалла етиштирувчилар буғдойнинг қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин сотиши белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6313-сонли Фармони билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат харидлари билан боғлиқ тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда коррупцияга қарши қўшимча шартлар белгиланиши шарт. Шунингдек, Фармон талабларига мувофиқ, шартноманинг тарафи ва у томонидан жалб қилинган шахслар томонидан коррупцияга қарши қўшимча шартларга риоя этилмаганда, иккинчи тараф шартномани бир тарафлама тўхтатиб туришга, бекор қилишга ҳамда зарарни қоплаб беришни талаб қилишга ҳақли.

Хозирда давлат хариди учун тузилаётган шартномаларда коррупцияга қарши қўшимча шартлар умуман мавжуд эмас. Буни фермер хўжалиги рахбарлари, айниқса фермерлар хуқуқларини ҳимоя қилувчи кенгаш вакиллари талаб қилиши лозим.

Биз билан боғланиш
@yuridik_xizmatlar

@fermerga_madad
6.0K viewsedited  07:58
Ochish/sharhlash
2022-08-19 09:32:34 КИМЛАРГА ЭНЕРГИЯ ТЎЛОВИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ?

Узбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2022 йилдаги 144-сонли карорига мувофик, 2022 йил 1 январдан пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини Давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қоплаш тартиби фақат сувни тежайдиган технологияларни жорий этган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига татбиқ этилади.

Бошкача тартибда туланмайди.

Биз билан боғланиш
@yuridik_xizmatlar

@fermerga_madad
3.5K views06:32
Ochish/sharhlash
2022-07-08 10:54:12 Пахта майдонлари учун субсидия ажратишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (360-сон, 05.07.2022 й.) билан Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун 13 та тумандаги ердан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга 1 млн. сўм субсидия берилади.

Ердан фойдаланувчилар қишлоқ хўжалиги бўлинмасига “Агросубсидия” ахборот тизими орқали субсидия олувчилар рўйхатига киритиш учун 2022 йил 25 июлгача ариза билан мурожаат қилади.

Қишлоқ хўжалиги бўлинмаси аризаларга асосан 2022 йил 1 августгача ердан фойдаланувчиларнинг номи, манзили, пахта майдони тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган рўйхатни вилоят ҳокимликларига тақдим этади.

Ҳокимликлар 2022 йил 5 августгача ердан фойдаланувчилар рўйхатини тасдиқлайди.

Қишлоқ хўжалиги бўлинмаси 2022 йил 10 августгача ердан фойдаланувчиларни уларнинг рўйхатга киритилганлиги ёки рўйхатга киритиш рад этилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

Рўйхатга киритилган ердан фойдаланувчи 2022 йил 5 сентябргача “Агросубсидия” АТ орқали субсидия ажратиш бўйича ариза билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мурожаат қилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги рўйхатни умумлаштиради ва уларни 2022 йил 20 сентябргача Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасига тақдим этади.

Молия вазирлиги рўйхатга мувофиқ субсидиянинг дастлабки 70 фоизини 2022 йил 1 октябргача қуйидаги тақсимотга кўра ташкилотларнинг ҳисобварақларига ўтказиб беради:

60 фоизини – ердан фойдаланувчиларга;
6 фоизини – Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтига;
4 фоизини – Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига.

Давлат статистика қўмитаси 2023 йил 25 ноябргача ердан фойдаланувчиларнинг 2023 йилдаги пахта ҳосилдорлигини аввалги йил билан таққослаган ҳолда маълумот тайёрлайди ва Молия вазирлигига тақдим этади.

Молия вазирлиги Давлат статистика қўмитасининг маълумотига асосан пахта ҳосилдорлиги аввалги йилга нисбатан 15 фоиз ёки ундан кўп миқдорда ошганда, субсидиянинг қолган 30 фоизини 2023 йил 20 декабргача ердан фойдаланувчиларнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.

Ушбу Вақтинчалик низом 2024 йил 1 январгача амал қилади.

Биз билан боғланиш
@yuridik_xizmatlar

@fermerga_madad
3.3K views07:54
Ochish/sharhlash