Get Mystery Box with random crypto!

Яхши ва унча яхши бўлмаган хабарлар Кеча урушдан кейинги давр | FERMERGA MADAD

Яхши ва унча яхши бўлмаган хабарлар

Кеча урушдан кейинги даврда буғдой нархлари биринчи марта 330 долларгача пасайди. Шимолий ярим шарда ўрим бошланди ва сентябрнинг охиригача фаол давом этади. Демак, нархлар яна тушишда давом этади.

Ўзимизда ҳам кеча 2022 йил ғалласи биржа савдоларига чиқарила бошлади. бир тонна буғдой учун ўртача нарх 3 227,0 минг сўмни ташкил этган. Биржага чиқарилган ғалланинг ярмидан ками сотилган. Буёғига регулятор сифатида давлат нархларнинг ҳаддан зиёд тушиб кетишини олдини олиши лозим, чунки жуда қисқа муддат давомида биржага жуда катта миқдорда буғдой киритилиш бошланади.

Унча яхши бўлмаган хабар шуки иккинчи экспорт товаримиз миснинг нархи арзонлашишда давом этаяпти. Кечага 1 тонна мис котировкалари 7 950 долларгача пасайган. Бу 2021 йил декабрдан бери кузатилган минимумлардир.

Биз билан боғланиш
@yuridik_xizmatlar

@fermerga_madad