Get Mystery Box with random crypto!

ҒАЛЛА ХАРИДИ МАСАЛАСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентини | FERMERGA MADAD

ҒАЛЛА ХАРИДИ МАСАЛАСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 262-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги «2022 йил ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 284-сонли қарори билан фақат “Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналар буғдойни Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаш тадбирларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили ҳисобланади ва товар буғдой давлат ресурси сифатида харид қилинади. (қарорларда ғалла кластери мажбурий ёки ихтиёрий равишда харид қилади деган жойи йўқ) Холбуки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 ноябрдаги «Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги 10-сонли қарорига асосан, ғалла етиштирувчилар буғдойнинг қолган қисмини тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин сотиши белгиланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги “Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6313-сонли Фармони билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат харидлари билан боғлиқ тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда коррупцияга қарши қўшимча шартлар белгиланиши шарт. Шунингдек, Фармон талабларига мувофиқ, шартноманинг тарафи ва у томонидан жалб қилинган шахслар томонидан коррупцияга қарши қўшимча шартларга риоя этилмаганда, иккинчи тараф шартномани бир тарафлама тўхтатиб туришга, бекор қилишга ҳамда зарарни қоплаб беришни талаб қилишга ҳақли.

Хозирда давлат хариди учун тузилаётган шартномаларда коррупцияга қарши қўшимча шартлар умуман мавжуд эмас. Буни фермер хўжалиги рахбарлари, айниқса фермерлар хуқуқларини ҳимоя қилувчи кенгаш вакиллари талаб қилиши лозим.

Биз билан боғланиш
@yuridik_xizmatlar

@fermerga_madad