Get Mystery Box with random crypto!

"Farg‘onaazot" AJ yoshlari

Telegram kanalining logotibi ferganaazot_yoshlari — "Farg‘onaazot" AJ yoshlari F
Telegram kanalining logotibi ferganaazot_yoshlari — "Farg‘onaazot" AJ yoshlari
Kanal manzili: @ferganaazot_yoshlari
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 312

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-04-27 07:31:25
#Биласизми

Ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилиши ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилиши белгиланган:

чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);
иссиқхона;
паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);
қуёнчилик;
асаларичилик;
балиқчилик;
боғдорчилик;
лимончилик;
гулчилик.

Бунда ушбу фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқароларга уларга тегишли бўлган томорқа ер участкасининг майдони ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқни тўлашга рухсат этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
15 viewsНасиба Умаровна, 04:31
Ochish/sharhlash
2023-04-27 07:31:16
#Янги_Конституция

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
12 viewsНасиба Умаровна, 04:31
Ochish/sharhlash
2023-04-26 14:07:49 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тўловларни амалга оширишда воситачилик ҳақининг чегаравий миқдори белгиланди

Бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачилар бўлган тўловларни амалга оширишда тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдорини белгилаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами – 3429, 25.04.2023 й.)

Қарорга кўра, жисмоний шахслар томонидан Президент қарорида кўрсатилган тўловларни амалга оширишда ҳар бир транзакция бўйича тўлов хизматлари учун бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан тўланадиган воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори БҲМнинг 20 фоизи этиб белгиланди.

Мазкур қарор 2023 йил 1 майдан кучга киради.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
48 viewsНасиба Умаровна, 11:07
Ochish/sharhlash
2023-04-26 12:12:33
#2023_йил_1_майдан

Фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
41 viewsНасиба Умаровна, 09:12
Ochish/sharhlash
2023-04-26 12:12:13 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармасликка даъват қилганлик жавобгарликка сабаб бўлади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–832, 25.04.2023 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди

Шунга кўра:

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, кўрсатилган муддатда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларига (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга) бориш ёки ушбу бўлинмаларда ҳозир бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик –

БҲМнинг 1 бараваридан 12 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек:

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, худди шунингдек Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш

БҲМнинг 3 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
41 viewsНасиба Умаровна, 09:12
Ochish/sharhlash
2023-04-26 06:06:58
#Биласизми

Нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилган.

Бунда таълим кредитлари:

Марказий банкнинг асосий ставкасида;
БҲМнинг 65 бараваригача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади;
Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахслар биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари учун таълим кредити олишда гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
48 viewsНасиба Умаровна, 03:06
Ochish/sharhlash
2023-04-26 06:06:46
#Янги_Конституция

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
38 viewsНасиба Умаровна, 03:06
Ochish/sharhlash
2023-04-26 06:06:11
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизидан йилига БҲМнинг бир бараваригача камайтирилган.

Бундан савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар мустасно.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
36 viewsНасиба Умаровна, 03:06
Ochish/sharhlash
2023-04-26 06:05:53 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ташкил этилди

“Илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–128-сон, 20.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарор билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Республика маркази) ташкил этилди.

Республика маркази давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

Республика маркази, жумладан:

таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишни ташкиллаштиради.

Республика маркази фаолиятига умумий раҳбарлик Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Республика марказига Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Республика маркази томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талаблар мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курслари учун мажбурий ҳисобланади.

Қарорга кўра, ваколатли давлат органлари мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курсларини лицензиялаш, аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишни Республика маркази билан келишган ҳолда амалга оширади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42 viewsНасиба Умаровна, 03:05
Ochish/sharhlash
2023-04-25 06:13:39
#Янги_Конституция

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
56 viewsНасиба Умаровна, 03:13
Ochish/sharhlash