Get Mystery Box with random crypto!

"Farg‘onaazot" AJ yoshlari

Telegram kanalining logotibi ferganaazot_yoshlari — "Farg‘onaazot" AJ yoshlari F
Telegram kanalining logotibi ferganaazot_yoshlari — "Farg‘onaazot" AJ yoshlari
Kanal manzili: @ferganaazot_yoshlari
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 312

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-04-29 09:23:11
1-майдан уй-жой учун субсидияга аризаларни қабул қилиш бошланади.

2023-йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023-йил 1-майдан 2023-йил 1-декабргача қабул қилинади.

https://t.me/+g_uVfal6mXIxNTVi
7 viewsНурмурод Сирожов, 06:23
Ochish/sharhlash
2023-04-28 12:53:02
#Янги_Конституция

Янгиланаётган Конституция: халқ ҳокимиятчилигига оид энг муҳим 5 та норма

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42 viewsНасиба Умаровна, 09:53
Ochish/sharhlash
2023-04-28 12:52:50 #Адлия_хабари

Yurxizmat.uz билан юристлар ёки адвокатлар иштирокисиз ўзингиз ҳаракат қилинг!

Қулай;
Осон;
Барчаси мутлақо бепул!

Сайтда 1 100 дан ортиқ ҳужжат намуналари мавжуд бўлиб, улар соҳалар кесимида саралаб чиқилган. Аҳолининг амалиётда энг кўп дуч келаётган ҳамда тизимда энг кўп фойдаланилаётган ҳуқуқий ҳужжатлар намуналарини қуйидаги ҳаволалар орқали тақдим этамиз:

Воситачилик шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

Аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш тўғрисида шартнома |Ҳужжат намунасини шакллантириш

Сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара шартномаси |Ҳужжат намунасини шакллантириш

Иш ҳақини ундириш тўғрисида даъво ариза |Ҳужжат намунасини шакллантириш

Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси|Ҳужжат намунасини шакллантириш

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
46 viewsНасиба Умаровна, 09:52
Ochish/sharhlash
2023-04-28 06:32:27
#Совринли_викторина

Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

Викторина 2023 йил 28 апрель куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!

Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 3 нафар ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

Ғолиб иштирокчиларнинг ҳар бири Ўзбекистон Республикаси кодекслари тўплами билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50 viewsНасиба Умаровна, 03:32
Ochish/sharhlash
2023-04-28 06:32:18
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
43 viewsНасиба Умаровна, 03:32
Ochish/sharhlash
2023-04-27 13:20:47 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тарафларнинг келишув битими тузиш ҳуқуқи белгиланди

Қонун билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилди.

Жумладан, тарафларнинг келишув битими тузиш ҳуқуқи белгиланди. Унга кўра:

тарафлар маъмурий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида низони келишув битимини тузган ҳолда тўлиқ ҳажмда ёки қисман ҳал этиши мумкин;

тарафларнинг келишуви фақат уларнинг низоли оммавий ҳуқуқий муносабатлар субъекти сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига тааллуқли бўлиши ҳамда тарафларнинг ўзаро ён беришига йўл қўйилган тақдирда амалга оширилиши мумкин;

келишув битими ёзма шаклда тузилади ва уни тузган шахслар томонидан имзоланади;

келишув битими суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган деб ҳисобланади.

Шунингдек, киритилган ўзгартиришга мувофиқ, маъмурий суд ишларини юритиш суднинг фаол иштироки асосида амалга оширилади.

Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, аризалари, илтимосномалари, улар томонидан тақдим этилган далиллар ва ишнинг бошқа материаллари билан чекланмасдан маъмурий ишнинг тўғри ҳал қилиниши учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳақиқий ҳолатларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширади.

Суд ўз ташаббуси ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси бўйича қўшимча далиллар тўплайди, шунингдек маъмурий суд ишларини юритиш вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажаради.

Шунингдек, судга аризачи ариза (шикоят) билан бир қаторда аризада кўрсатилган талабларга сабабий боғланишда бўлган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ҳам тақдим этишга ҳақли.

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги аризалар (шикоятлар) бўйича талаб суммасининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
54 viewsНасиба Умаровна, 10:20
Ochish/sharhlash
2023-04-27 13:18:39 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат ижрочиси фаолияти юзасидан шикоятлар фақат маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади

Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқларининг самарали ҳимоясини таъминлаш мақсадида Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–833-сон, 26.04.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Жумладан, Жиноят-процессуал кодексига киритилган қўшимчага кўра, кассация инстанцияси суди мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлганда хусусий ажрим чиқаради.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра:

Барча суд ҳужжатлари асосида бериладиган ижро варақалари 3 йил ичида ижрога топширилиши мумкин. Илгари иқтисодий судларники 6 ой ичида эди;

Давлат ижрочисининг ҳар қандай қарорлари ёки ҳаракатлари устидан шикоят фақат маъмурий судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга берилади.

Илгари Иқтисодий суд билан боғлиқ ижро юзасидан иқтисодий судларга шикоят берилган.

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодексига киритилган қўшимчага мувофиқ, эндиликда ўзаро боғлиқ бўлган, баъзилари фуқаролик судига, баъзилари эса маъмурий судга тааллуқли бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди.

Илгари мазкур ишлар бирлаштирилиб барча талаблар фуқаролик судида кўрилган.

Талаб фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда тақдим этилган тақдирда, даъво аризаси (ариза) тааллуқлилигига кўра иқтисодий судга ёки маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказилади.

Иқтисодий ёки маъмурий суддан ариза ёки иш материаллари судга тааллуқлилигига кўра келиб тушганда судья ариза тегишли талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза судга келиб тушган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмай даъвогарни (аризачини) камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади ва унга бунинг учун 10 кундан ошмайдиган муддат беради.

Бундан ташқари, мазкур Кодексга кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш ҳамда кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш билан боғлиқ асослар киритилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
44 viewsНасиба Умаровна, 10:18
Ochish/sharhlash
2023-04-27 13:17:55 #2023_йил_1_майдан

Расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ҳам ипотека кредитлари берилади

Шунга кўра:

банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизими жорий қилинади;

банкларга қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади;

профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталарига имтиёзли шартларда субсидия хабарномаларини бериш тартиби жорий этилади;

уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланади;

2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига “Халқпарвар” комиссияларининг ахборотига асосан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
37 viewsНасиба Умаровна, 10:17
Ochish/sharhlash
2023-04-27 07:33:51 #Новости_законодательства

Призыв к невыполнению законных требований военнослужащего Пограничных войск влечет за собой ответственность

Законом, подписанным Президентом (ЗРУ №832 от 25.04.2023 года) внесены дополнения и изменения в Кодекс об административной ответственности

Согласно Закону:

Невыполнение законных требований военнослужащего Пограничных войск Службы государственной безопасности о прекращении правонарушений, предъявлении документов для проверки, о следовании или явке в подразделения Пограничных войск Службы государственной безопасности (правоохранительные органы) в указанный срок без уважительных причин, об остановке транспортного средства, оказании помощи пострадавшим либо иное неповиновение законным требованиям военнослужащего Пограничных войск Службы государственной безопасности, –

влечет наложение штрафа от 1 до 12 БРВ.

Также:

Публичные призывы в любой форме к невыполнению законных требований военнослужащего Пограничных войск Службы государственной безопасности в связи с выполнением им служебных обязанностей, а равно распространение заведомо ложных измышлений с целью провокации массового неповиновения военнослужащим Пограничных войск Службы государственной безопасности, –

влекут наложение штрафа от 3 до 20 БРВ или административный арест до 15 суток.

Закон вступает в силу со дня официального опубликования.

Подписаться на канал
https://t.me/pravoinf
12 viewsНасиба Умаровна, 04:33
Ochish/sharhlash
2023-04-27 07:33:36 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

25 ёшгача ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ иш берувчиларга тўлиқ қоплаб берилади

“Ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда уларни доимий иш билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–61-сон, 26.04.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2023 йил 1 майдан 2025 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчилар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилади.

Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қоплаб берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
11 viewsНасиба Умаровна, 04:33
Ochish/sharhlash