Get Mystery Box with random crypto!

РУХИЯТ ​​ЯРАТГАНГA ИШОНИНГ, «ҲОЗИР ВA ШУ ЕРДA» ЯШAШ БAХТИНИ | БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ

РУХИЯТ

​​ЯРАТГАНГA ИШОНИНГ,
«ҲОЗИР ВA ШУ ЕРДA»
ЯШAШ БAХТИНИ ҲИС ҚИЛИНГ!

Яратганга ишонганингизда, ҳамма нарсани назорат қилишни истовчи ақл-идрок ҳолатидан дарҳол чиқиб кетасиз.

Қалбингиз билан, ички яратувчанлигингиз билан уланасиз!

Ишонч - ҳар бир нарсани борича қабул қилишнинг енгил, қулай усули…

Мен яратганга тўлиқ ишонаман, керакли маълумотлар керакли вақтда келади. Ниманидир эшитишим, айтишим ёки бажаришим керак бўлса, борлиққа бўлган ишончим туфайли барчасини ҳис қиламан.

Aтрофингиздаги барча одамлар ва воқеалар тасодифий эмас ва ҳамма нарса ҳар доимо сизга яхшилик олиб келиш учун юз беради.

Яратганга бўлган бутунлай ишончингиз, қалб ҳотиржамлигини, вазиятларни қабул қила олмай улар билан бефойда курашишингизга якун ясайди.

Сиз «ҳозир ва шу ерда» яшаш бахтини ҳис қиласиз!

Ҳаётингизда Сиз учун ёқимли бўлмаган нарсалар содир бўлса Яратганга ишонинг ва миннатдорчилик билдиринг!
Билинг-ки, бу вазиятлар Сизни юрагингизни кўпроқ очишингиз учун, ўзингиз билан янада яқин бўлишингиз учун, қайсидир истагингизни амалга оширишингизда Сизга кўмак бўлиш учун келган!

Ўтмишни ўйлаб келажагингизни бой берманг, келажакни ўйлаб ҳозирги онингизни бой берманг!

Ҳар онингизда яшанг, ҳар онингиз учун миннатдорчилик билдиринг!

Яратганга бутунлай ишонч -
«Ҳозир ва шу ерда» яшаш бахтини ҳис қилдиради!


Хайрли кун азизларим!

t.me/psixologFeruza759