Get Mystery Box with random crypto!

3. Дўст Бундайларни қандай таниб оламиз? Уларнинг сўзлари ши | БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ

3. Дўст

Бундайларни қандай таниб оламиз?

Уларнинг сўзлари ширин, суҳбати енгил, маслаҳатларни дарров қабул қилади. Гапи ва мавзулари кўп, баъзан тартибсиз ҳолда бўлади. Сиз билан ўтириб маза қилаётганини сезасиз. Сизни ўзининг мулкидек кўради. Ёлғон гапирсангиз қаттиқ хафа бўлади. Сиздан кўпроқ нарса талаб қилади.

У билан қандай муомалада бўламиз?

Улар яхши кўрилишга, ҳурматга лойиқдирлар. Уларнинг гапига диққат билан қулоқ тутиш, уларга астойдил ишонишимизни кўрсатишимиз керак. Ҳазил-мутойиба алмашиш, кези келганда масъулиятини билдириб туриши, муҳаббатини чуқурроқ қозониш, уни биринчи даражали ишларга йўллаб туриш, зарурат туғилгандагина маслаҳат бериш лозим. У билан очиқ юзлик билан, ширин сўзларни ишлатиб гаплашиш, имкон қадар оғирини енгил қилишга ҳаракат қилиш яхши.

Нималардан эҳтиёт бўламиз?

Ёлғон ишлатмаслик ва унинг сиздан кутмаган ёмон ишларини қилмаслик керак.
vunderkind

t.me/psixologFeruza759