Get Mystery Box with random crypto!

1. Кеккайган одам. • Бундайларни қандай таниб оламиз? Бу ту | БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ

1. Кеккайган одам.

• Бундайларни қандай таниб оламиз?

Бу турга кирувчи одамлар билан учрашиб муомала қилганда вақт жуда секин ўтади. Тезроқ суҳбатни тугатгинг келади. У ўзини жуда муҳим, ўта қобилиятли, нодир сифатларни жамлаган шахс деб ҳисоблайди. Бошқаларнинг саъй-ҳаракатларини пастга уришга мойил. Ҳеч кимга ҳамдардлик, ҳайрихоҳлик кўрсатмайди. Ҳамма менга ҳурмат, илтифот кўрсатиши, хизматимда бўлиши, совғалар бериши керак деб ўйлайди. Дўстлари вақтинчалик бўлишади. Ўзига, ўз фикрига бино қўйган. Фикрида қаттиқ туриб олади. Ғазаби тез. Унга нисбатан бўлган туйғуларга эътибор бермасликка интилади. Баъзан катта мол-дунё эгаси бўлади.

• У билан қандай муомалада бўламиз?

Бундайлар баъзан бой фикр-мулоҳаза соҳиблари бўлишини эътибордан қочирмаслик муҳим. Унинг ўткир, кенг дунёқарашларидан фойдаланган маъқул. Фикри қимматли эканини самимий тарзда билдириб туринг. Унинг хулқидаги қора нуқталарга ҳужум қилишдан аввал, унинг ишончини, меҳрини қозониш керак. Унга тўғридан тўғри насиҳат қилиб бўлмайди. Унинг ҳам бошқаларга эҳтиёжини борлигини англатиш яхши.

• Нималардан эҳтиёт бўламиз?

Имкон қадар ғазабини қўзғотмаслик ва уларни қайта тарбиялашга интилмаслик керак.
vunderkind

t.me/psixologFeruza759