Get Mystery Box with random crypto!

​Бола олдида жанжаллашишнинг оқибатлари Салбий хулқ-атвор. | БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ

​Бола олдида жанжаллашишнинг оқибатлари

Салбий хулқ-атвор.

Ота-оналар ўртасида зиддият юзага келганда, бола қўрқув, ғазаб ва хавотир каби негатив ҳиссиётларни бошдан кечиради. Ва ҳали мурғак бўлганлиги сабаб улар билан курашиш йўлларини билмайди.

У фақат қичқириқ, инжиқлик, ўжарлик ёки итоатсизлик билан ўзининг азоб чекаётганлигини кўрсатиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, бола ўз ичидаги ҳиссий бўронни енгишга ёрдам бериши учун, ҳар қандай усул билан ота-онасининг эътиборини жалб қилишга ҳаракат қилади.

Шунинг учун, агар сиз боланинг салбий хулқ-атворига қарши курашишдан чарчаган бўлсангиз, ҳамкорингиз (эрингиз/хотингиз) ва бошқалар билан ўзингизнинг алоқангизни кўриб чиқишингиз керак.

Иммунитетнинг пасайиши.

Ота-оналарнинг ҳар қандай жанжаллари бола учун стрессли ҳолатдир, ва ҳар қандай стресс ҳар доим, ҳаттоки катталарнинг ҳам соғлигига таъсир қилади.

Агар бола доимо стрессли вазиятда яшаса, унинг иммунитети камаяди ва психосоматик касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.
Шунинг учун кўпинча зиддиятли оилаларда болалар мунтазам касал бўлиб қолаверадилар.

Мурожаат килинг
99897 440-72-74

t.me/farzand_tarbiyasi759