Get Mystery Box with random crypto!

Фарзанд Психологияси

Telegram kanalining logotibi farzand_psixologiyasi — Фарзанд Психологияси Ф
Telegram kanalining logotibi farzand_psixologiyasi — Фарзанд Психологияси
Kanal manzili: @farzand_psixologiyasi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 61
Kanalning ta’rifi

Мурожат учун https://t.me/Zayniddin_2020

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-03-09 20:28:51 Эй инсон!
Ҳеч кимни ранжитма!
Сўздан оғир нарса йуқдир...
инсон бадани кўп нарсани кўтарар, аммо кўнгил ҳар сўзни ҳам кўтара олмас.

Жалолиддин Румий

Каналимизни кузатиб боринг
Яқинларингизга улашинг
Каналимизга қўшилиш
https://t.me/Farzand_psixologiyasi
323 views17:28
Ochish/sharhlash
2020-03-09 19:19:52 БОЛА ТАРБИЯСИГА ОИД ФИКРЛАР

1. Агар бола шижоатлантириб турилса, ўзига ишонадиган бўлиб ўсади.
2. Агар бола қийинчиликда ўсса, сабрни ўрганади.
3. Агар бола мақтовлар ичида ўсса, розилик ва муҳаббатни ўрганади.
4. Агар бола шериклик муҳитида ўсса, бировга бир нарса бериш ва қўли очиқликни ўрганади.
5. Агар бола рост гапирувчилар хонадонида ўсса, ростгўйликни ўрганади.
6. Агар бола инсофлилар муҳитида ўсса, адолатни ўрганади.
7. Агар бола ҳис-туйғуларга риоя қилувчилар орасида ўсса, эҳтиромни ўрганади.
8. Агар бола қаттиқ терговчи ва танқидчилар орасида ўсса, ёлғонни ўрганади.
9. Агар бола қўполли ва урушқоқлик муҳитида ўсса, адоватни ўрганади.
10. Агар бола доимий хавф муҳитида ўсса, заиф ва қўрқоқ бўлиб вояга етади.
11. Агар бола жипслик ва аҳиллик муҳитида ўсса, ҳамжиҳатликни ўрганади.
12. Агар бола масхара қилувчилар муҳитида ўсса, хижолатпаз бўлиб ўсади.
13. Агар бола ҳасадгўйлар орасида ўсса, ҳасад қилишни ўрганади.
14. Агар бола ортиқча аҳамият ва ҳимоя остида ўсса, ўзига ишонмайдиган бўлиб вояга етади.

Каналимизни кузатиб боринг
Яқинларингизга улашинг
Каналимизга қўшилиш
https://t.me/Farzand_psixologiyasi
359 views16:19
Ochish/sharhlash
2020-03-09 18:01:29
Тарбия берган ота онангга рахмат!

Каналимизни кузатиб боринг
Яқинларингизга улашинг
Каналимизга қўшилиш
https://t.me/Farzand_psixologiyasi
312 views15:01
Ochish/sharhlash
2020-03-09 18:00:04
Болаларни эҳтиёт қилинг! Янги ахмоқона челленж ўйин чиқибди.
Бундай йиқилиш оқибатида одамлар боши билан урилиб мия чайқалиши ва бошқа кучли жароҳатлар оляпти. Чет элда ўқувчилар реанимацияга тушган ҳолатлари кўп. Ўртоқлари шундай ҳазил қиламан деса сакрамасин!

Каналимизни кузатиб боринг
Яқинларингизга улашинг
Каналимизга қўшилиш
https://t.me/Farzand_psixologiyasi
1.0K views15:00
Ochish/sharhlash
2020-03-09 06:21:56 Мен ва Отам!

Мен 4 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!

Мен 6 ёшдаман: Отамни барча инсонлар танийди.

Мен 10 ёшдаман: Отам жуда ажойиб инсон, лекин хулқлари бир оз таранг.

Мен 12 ёшдаман: Гўдаклик пайтимда отам меҳрибонроқ эдилар.

Мен 14 ёшдаман: Отам таъби нозик ва таъсирчан бўла бошладилар.

Мен 16 ёшдаман: Отамнинг давр билан ҳамқадам бўлиши имконсиз...

Мен 18 ёшдаман: Отам кун ўтган сари тажанг ва жиззаки бўлиб бораяптилар.

Мен 20 ёшдаман: Отамни кечириш менга жуда оғир бўлиб бораяпти... Хайронман онам қандай қилиб уларга бунча йил сабр қилиб келаяптилар?!

Мен 25 ёшдаман: Отам қилаётган хар ишимга қарши чиқадилар...

Мен 30 ёшдаман: Отам билан келишиш амри маҳол бўлиб қолди. Қизиқ, бобом ҳам отамнинг ёшлигида улар билан роса оввора бўлиб, ташвиш чекканмиканлар?

Мен 40 ёшдаман: Отам мени бу ҳаётда маълум интизом ва қоидаларга кўра тарбия қилдилар, мен ҳам болаларимни ана шундан тарбия қилишим даркор.

Мен 45 ёшдаман: Таажжубланаман... Отам ҳаммамизни қандай қилиб тарбия қилишни уддаладилар экан...

Мен 50 ёшдаман: Болаларимни назорат қилиб бошқариш қийин бўлаяпти. Отам бизни тарбиямизга жон куйдириб, ғамхўрлик қилганларида қанчалар машаққат чеккан бўлсалар?.

Мен 55 ёшдаман: Отам узоқни кўра билган одам бўлиб, бизнинг учун бир мунча нарсаларни олдиндан режалаштириб қўйган эканлар. Отам меҳрибон ва жуда ажойиб инсон эканлар...

Мен 60 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!

4 ёшимиздаги бошланғич нуқтага қайтишимиз учун 56 йил керак бўлди, вақти бой бермасдан ота-онамизга лутфу эҳсон қилайлик. Фарзандларимиз бизга, биз ота-онамизга қилган муомаладан кўра яхшироқ муомала қилишларини сўраб Аллоҳга илтижо қилайлик.

Каналимизни кузатиб боринг
Яқинларингизга улашинг
Каналимизга қўшилиш
https://t.me/Farzand_psixologiyasi
469 views03:21
Ochish/sharhlash
2020-03-07 21:34:17 Бир куни машинамда ўтиргандим ...Машинам олдига бир болакай яқинлашди:
-« Амаки , машинангизни ғилдиракларини ювиб берайми? Кўп сўрамайман. Қанча берсангиз ҳам розиман...»
Бой эмасман. Лекин , ўзимга тўқман ҳаётда.
Ёнимдан 1000 сўм чиқариб, унга узатдим...
Болакай пулни кўргач, юзи тундлашди:
- « Амаки , мен тиланчи эмасман...»
Шундай дея, орқасига қараб кета бошлади.
Чақирдим , олдимга келди.
Ҳаётда биринчи марта шунақа ноқулай вазиятга солган болакайни учратгандим.
Юзлари бироз қорайган, жемферининг тирсакларига ямоқ қўйилган боланинг қўллари эса мағзаваданми, ҳар ҳолда бошқа жойларидан оқроқ эди.
Ўзим қилган ишимдан ҳижолат бўлиб , болакайга менга машина фаралари ва ойналарини артиб бер, дедим.
У бўлса , яна мени ҳайратга солишда давом этди:
-« Амаки , менинг латта ва совуним фақат ғилдирак ювишга мўлжалланган.
Мен ойналарингизни хунук қилишни хоҳламайман...»
-« Хўп, унда ғилдиракларни ювақол » дедим..
У ғилдиракларни юваркан, ундан оиласи ҳақида сўрадим..
Кам гапирди... Отаси бундан ярим йил олдин вафот этганини, онаси бўлса бетоб бўлиб қолганини, боқувчи бўлиб , фақат ўзи ишлаётгани, топганини рўзғорга ва онасининг дори дармонига сарфлаётганини айтди..
Эпчиллик ва хафсала билан қилган меҳнатини кўриб ва унинг шароитини билиб, ёрдам бўлар, деб ёнимдан 15 минг чиқардим..
-« Амаки , бир ғилдиракни 500 дан баҳоланг..Менга 2000 берсангиз етади.
Меҳнатим бераётган пулизга арзимайди...»
Томоғимга бир нима тиқилиб қолди...Қўярда қўймай, илтимос қилиб, пулни бердим..
Болакай пулни чўнтагига жойлаб, раҳмат айтиб, кейинги машина томон илдам юриб кетди..
Орқасидан қарарканман, қўлида оддий челак ва латта билан ҳалол пул топаётган, шимларини шимариб олган ва аҳён-аҳён бурнини тортиб қўядиган бу йигитча кўз олдимда михланиб қолди..
Машинани ўт олдирар эканман Яратганга илтижо қилдим:
-« Аллоҳим , шундай ЭРКАКни дунёга келтирган аёлнинг дардига ўзинг шифо бер!»
Интернетдан олинди

Каналимизни кузатиб боринг
Яқинларингизга улашинг
Каналимизга қўшилиш
https://t.me/Farzand_psixologiyasi
286 views18:34
Ochish/sharhlash
2020-03-07 21:07:32
Профессор олим исириқ ҳар қандай вирусни ўлдириши ҳақида...

Видеони имкон қадар тарқатинглар. Одамларимиз хабардор бўлсин.

Каналимизни кузатиб боринг
Яқинларингизга улашинг
Каналимизга қўшилиш
https://t.me/Farzand_psixologiyasi
287 views18:07
Ochish/sharhlash
2020-03-06 21:47:28 Бир Ҳакимдан: «Нима учун сизга ёмонлик қилишса ҳам, яхшилик қилаверасиз?» деб сўрашди.
У шундай деди: «Яхшилигим билан унинг ҳаётини афзал, ўзимнинг кунимни гўзал, тамойилларимни кучли, руҳимни тоза, нафсимни мусаффо қиламан», деб жавоб берди.

Каналимизни кузатиб боринг
Яқинларингизга улашинг
Каналимизга қўшилиш
https://t.me/Farzand_psixologiyasi
256 views18:47
Ochish/sharhlash
2020-03-06 19:28:33 Бугуннинг ҳақиқати…

Меҳмонлар келса, меҳмонхонада, безатилган дастурхон атрофида, энг тоза ва қиммат идишларда овқат ейилади. Агар меҳмон келмаса, ошхонанинг ўзида, эски дастурхон атрофида, лаби учган коса ва ликопларда овқат ейилади.

Ётоқхонада хам чиройли безатилган икки кишилик диванлар, унинг устига тоза, оппоқ чойшаблар тўшалган бўлади. Албатта, бу гўзаллик эрим кўриб, хурсанд бўлсин, деган мақсадда қилинмайди. Балки, келадиган меҳмонлар кўриб, ҳавас қилишлари учун шундай қилинади. Бу дивану гўзалликларнинг эгаси эса эски, тит-пити чиқиб кетган кўрпада, ташқаридаги кичикроқ темир каравотда ётади.

Ўзимизни қийнаймиз, бўйинларимизни, оёқларимизни боғлаймиз. Ҳамма қийинчиликларга чидаймиз. Бу чидашлар ким учун? Одамлар учун!

Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ

Каналимизни кузатиб боринг
Яқинларингизга улашинг
Каналимизга қўшилиш
https://t.me/Farzand_psixologiyasi
248 views16:28
Ochish/sharhlash
2020-03-06 19:08:28 САБОҚ

Дастухондаги аталани кўрган Нозимнинг ранг-рўйи ўзгарди.
— Янами? Мен атала емайман!
— Болажоним, — ялинчоқ оҳангда сўзлади она, — онанг ўлсин, болам. Бундан ортиғига ҳозир кучим етмайди.
— Доим битта гапни қайтараверасиз! Ойи, айтинг қачон қурбимиз етади ўзи?
— Бир кун биз ҳам бойиб қолармиз.
— Қачон? Туянинг думи ерга теккандами?
— Шайтонга ҳай бер, болам! Кел, яхшиси, овқат еймиз.
— Мен атала емайман!
— Хўп, нима қил дейсан, болам? Фаррошнинг ойлиги билан рўзғор тебратиш осон эмас. Отанг тирик бўлганда, балки, яхшироқ яшармидик?
— Топиб олган гапингиз шу! Баридан тўйиб кетдим!
Она орқасига ўгирилиб, йиғлай бошлади. Бола аччиқ билан ўрнидан турди ва ташқарига отилди. У кўчада узоқ санғиди ва цирк олдидаги ўриндиққа чўкди. Унинг кайфияти йўқ эди. Гўё елкасида оғир юк бордай букчайиб бораётганди.
— Пойабзалингиз йиртилган экан, тикиб берайми? — сўради биров.
Шундагина Нозим ўриндиқ қаршисида ўтирган этикдўз болани кўрди.
— Пулим йўқ! — деди у дағал оҳангда.
— Пулини топганда берарсиз, барибир, қиладиган ишим йўқ, — деди болакай.
Нозим этикдўзнинг таклифига кўнди ва эски пойабзални унга тутқазди.
— Дунёнинг ташвиши бўйнингизга тушганга ўхшайди? Нега бунча ғамгинсиз?
Нозим биринчи марта унинг камбағаллигидан кулмайдиган ва уни камситмайдиган дўст топганидан суюнди. У дардларини айтиб, кўнгил чигилини ёзди.
— Мен ҳам сиз каби етимман, — деди этикдўз бола унинг гапларини эшитиб. — На онам бор, на отам. Бу шафқатсиз дунёда синглимдан бўлак яқиним йўқ. Эрталаб мактабга бораман. Дарсдан сўнг бу ерга келаман. Топганим рўзғорга учма-уч бўлади. Лекин шунисига ҳам шукр!
Нозим этикдўз боланинг гапларини эшитиб, ўз ҳолидан нолиганига уялди.
— Мана, пойабзалингиз, янгидай бўлди. Энди мен борай, синглим кўзлари тўрт бўлиб кутиб ўтиргандир? Бўтқа пиширишим керак. У ҳали кичкина, овқат қилишни билмайди…
Этикдўзнинг ортидан қараб қолган Нозим йиғлаб юборди. Бола оқсоқ эди…

Каналимизни кузатиб боринг
Яқинларингизга улашинг
Каналимизга қўшилиш
https://t.me/Farzand_psixologiyasi
275 views16:08
Ochish/sharhlash