Get Mystery Box with random crypto!

Мен ва Отам! Мен 4 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон! Ме | Фарзанд Психологияси

Мен ва Отам!

Мен 4 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!

Мен 6 ёшдаман: Отамни барча инсонлар танийди.

Мен 10 ёшдаман: Отам жуда ажойиб инсон, лекин хулқлари бир оз таранг.

Мен 12 ёшдаман: Гўдаклик пайтимда отам меҳрибонроқ эдилар.

Мен 14 ёшдаман: Отам таъби нозик ва таъсирчан бўла бошладилар.

Мен 16 ёшдаман: Отамнинг давр билан ҳамқадам бўлиши имконсиз...

Мен 18 ёшдаман: Отам кун ўтган сари тажанг ва жиззаки бўлиб бораяптилар.

Мен 20 ёшдаман: Отамни кечириш менга жуда оғир бўлиб бораяпти... Хайронман онам қандай қилиб уларга бунча йил сабр қилиб келаяптилар?!

Мен 25 ёшдаман: Отам қилаётган хар ишимга қарши чиқадилар...

Мен 30 ёшдаман: Отам билан келишиш амри маҳол бўлиб қолди. Қизиқ, бобом ҳам отамнинг ёшлигида улар билан роса оввора бўлиб, ташвиш чекканмиканлар?

Мен 40 ёшдаман: Отам мени бу ҳаётда маълум интизом ва қоидаларга кўра тарбия қилдилар, мен ҳам болаларимни ана шундан тарбия қилишим даркор.

Мен 45 ёшдаман: Таажжубланаман... Отам ҳаммамизни қандай қилиб тарбия қилишни уддаладилар экан...

Мен 50 ёшдаман: Болаларимни назорат қилиб бошқариш қийин бўлаяпти. Отам бизни тарбиямизга жон куйдириб, ғамхўрлик қилганларида қанчалар машаққат чеккан бўлсалар?.

Мен 55 ёшдаман: Отам узоқни кўра билган одам бўлиб, бизнинг учун бир мунча нарсаларни олдиндан режалаштириб қўйган эканлар. Отам меҳрибон ва жуда ажойиб инсон эканлар...

Мен 60 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!

4 ёшимиздаги бошланғич нуқтага қайтишимиз учун 56 йил керак бўлди, вақти бой бермасдан ота-онамизга лутфу эҳсон қилайлик. Фарзандларимиз бизга, биз ота-онамизга қилган муомаладан кўра яхшироқ муомала қилишларини сўраб Аллоҳга илтижо қилайлик.

Каналимизни кузатиб боринг
Яқинларингизга улашинг
Каналимизга қўшилиш
https://t.me/Farzand_psixologiyasi