Тошлоқ туман ҳокимлигида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Ҳокимлик ходимлари қатнашган тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси М.Салимова ўз маърузаси билан иштирок этди. Маърузада иштирокчиларга конституциямиз тарихи, давлатимиз раҳбари томонидан конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда илгари сурилган устувор йўналишлар ҳақида маълумот берилди.
Тадбир иштирокчилар Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдиришди.
Каналга уланиш: @farkotibiyat