Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Олий Мажлис Сенати аъзоси М.Салимова Қува туманида бўлиб | Xalq deputatlari Farg‘ona viloyati Kengashi kotibiyati

Бугун Олий Мажлис Сенати аъзоси М.Салимова Қува туманида бўлиб, туман халқ таълими бўлимида, туман мактабгача таълим ташкилотида соҳа вакиллари, шунингдек туман тиббиёт бирлашмасида тиббиёт ҳодимлари билан учрашув ўтказди. Бахтимиз қомусини такомиллаштириш, умумий изохланган ва сўнги йилларда кўплаб бахс-мунозараларга сабаб бўлаётган моддаларга қўшимчалар киритилиши, “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқ манфаатларига хизмат қилишини таъмин этувчи кўплаб ўзгаришлар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди. Бу ўринда оила мустаҳкамлиги, фарзанд тарбияси ва уни ҳар жихатдан соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, таълим олиш борасидаги муҳим омиллар моддаларда батафсил изохланганлиги таъкидланди.

Каналга уланиш: @farkotibiyat