Get Mystery Box with random crypto!

Нақл қилишларича, Абу Усмон Хайрий мактабга борар чоғда орқаси | Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу🍃

Нақл қилишларича, Абу Усмон Хайрий мактабга борар чоғда орқасидан тўртта қул ҳам борар, улар румий, туркий, кашмирий ва ҳабаший эди. Бир куни шайх кетаётиб, карвонсаройда яғир, жуда заиф эшакни кўриб қолди.
Абу Усмон Хайрийнинг эшакка раҳми келиб, қулларига:
— Агар мени яхши кўрсангиз, эшакни сув билан ювиб, парвариш қилинглар, — деди.
Қуллар эшакни тоза қилиб ювдилар. Абу Усмон эшакни салласи билан артиб, парвариш қилди.
Эшак Аллоҳ фармони билан тилга кириб:
— Эй, Абу Усмон, сен мени хушнуд қилдинг, Илоҳо авлиёлар сени хушнуд қилсин, — деди.
Абу Усмон эшакдан бу сўзларни эшитиб наъра урди, уч кунгача беҳуш бўлиб ётди. Ўзига келиб, эшакнинг барча аъзоси тузалганини кўриб, йиғлай-йиғлай Яҳё ибн Муъознинг хизматига борди, у ҳазратнинг суҳбатидан кўп фойдалар ҳосил қилди ва риёзатга машғул бўлди.
Ундан кейин шоҳ Шужоъ Кирмоний суҳбатларини орзу қилиб, Яҳё ибн Муъоздан рухсат сўради.
Яҳё Ибн Муъоз унга рухсат бермай: – Сен ҳали сафарга лойиқ эмассан, сабр қилгин, - деди.
Абу Усмон кўп ялингач, ноилож унга жавоб тегди. У Шоҳ Шужоъ Кирмонийнинг хизматига бориб, ундан кўп фойдалар ҳосил қилди.
Тазкират ул авлиё