Get Mystery Box with random crypto!

#Авлиё_зотлар АБУ УСМОН ХАЙРИЙ У ҳозири асрори тариқат, нози | Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу🍃

#Авлиё_зотлар

АБУ УСМОН ХАЙРИЙ
У ҳозири асрори тариқат, нозири анвори ҳақиқат, пири қутби вақт, бу тоифа сараларидан ҳамда сўфийларнинг мўътабарларидан, улуғ ҳиммати бор, ҳамма асҳобнинг мақбули, хилма-хил каромат ва ҳар хил риёзатга мансуб эди. Унинг қилган ваъзлари жуда таъсирли ва сўзлари мўътабар, ҳаёти ва яшашида ҳеч ким айб тополмас эди.
Ҳамма улуғлар бир фикрга келиб айтар эдилар, хослардан уч киши бор. Бири Нишопур ичида Абу Усмон Хайрий, иккинчиси Бағдод ичида Жунайд, учинчиси Шом ичида Абу Абдуллоҳ.

* * *
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Раззоқ айтади, Жунайд Бағдодий, Юсуф Ҳусайн, Муҳаммад Фазлий, Абу Али Журжоний ва булардан бошқа кўп шайхларни кўрдим. Аммо, Абу Усмон Хайрийдан бошқа ҳақ йўлини яхшироқ сақлайдиган кишини кўрмадим.
Абу Усмон Хайрий болалик пайтида айтар эди:
— Менинг кўнглим ҳақиқат талаб қилишни истайди ва бир қарорда турмас.
Тазкират ул авлиё

@Fariduddin_Attor