Get Mystery Box with random crypto!

* * * Сарғайиб учган ҳар барг Сизга ёзган мактубим. Азизим, | Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу🍃

* * *
Сарғайиб учган ҳар барг
Сизга ёзган мактубим.
Азизим, боққа чиқинг,
Мени ўқинг, маҳбубим!

Куз яратар дардларни -
Қолмади бағри бутун!
Хазон боғда - баргларни
Босолмай йиғлаш нечун?

Ёзиб бўзлаган билан
Адо бўлмас куз сўзим.
Хазоннинг бир барги - сиз,
Куз эса менинг ўзим...

Усмон Азим

@Fariduddin_Attor Кузлар баҳор бўлолмайдиларми...)