Get Mystery Box with random crypto!

*** Куз - Навоий девони. Бедор Ўқи. Хўнгра - қийнаса дардлар. | Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу🍃

***
Куз - Навоий девони. Бедор
Ўқи. Хўнгра - қийнаса дардлар.
Қатор-қатор кузги дарахтлар
Дахо ёзган фожеа байтлар.

Дил тақдирдан қайтишга мойил -
Хазон бўлдим! - (қўллагин, наби!)
Кезинаман боғда Навоий
Тополмаган ёлғиз сўз каби....

Усмон Азим