Get Mystery Box with random crypto!

ЎҚИТУВЧИСИ ХЎРЛАНГАН ЮРТ Янги Ўзбекистон клоуни Элмурод Ҳақна | ELTUZ

ЎҚИТУВЧИСИ ХЎРЛАНГАН ЮРТ

Янги Ўзбекистон клоуни Элмурод Ҳақназаров қизиқчилик дунёдаги энг қийин касб, деди.

Унинг фикрига кўра, любой кўчадаги бездельник ўқитувчи бўлармиш, ўқитувчилик ва дўхтирлик осон иш экан. Любой одам ўқиса суяк тўғирлайдиган хирург бўлармиш.

Кеча тўрт сўм пул топиб, учта мухлис йиққан бу мўлтонига биров “ҳей” деппўйсин. Биринчидан, ҳар касбнинг ўз заҳмати бор, машаққати бор. Ўзингдан қизиқчи бэтмен ясама. Иккинчидан, суяк тўғирлайдиган дўхтир хирургмас. Миллатни ўлдирмоқчи бўлсанг, ўқитувчини пойгакда тепкила!

Нима деганди Навоий бобомиз:

Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо, онинг ҳақин юз ганч ила.

Элмурод Ҳақназаров, ўзича, "санъатни китобдан ўрганиб бўлмайди, санъат буюк, мавҳум иш, бошқа касбларнинг йўриқномаси бор" демоқчи эди.

Лекин саводсиз, оми бўлгани учун фикрини тўғри еткизолмади.

Ғаройиб парадокс – қизиқчиман, бошқалардан фарқ қиламан деган артис фикрини тўғри баён қилолмаса! Савияси баланд сўз устасининг илк маслаҳатчиси она тили, адабиёт малими бўлиши керак.

Мадвазирлик жим, иқтидори фақат аёлларни эзиб, динни ҳимоя қилишга етади, миллат ўқитувчисига, дўхтирига тупириб қўйган.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube