Get Mystery Box with random crypto!

РАССОМ ТУЗ: МАДВАЗИР НЕГА КЕРАК? Мадвазирлик давлат бюджетида | ELTUZ

РАССОМ ТУЗ: МАДВАЗИР НЕГА КЕРАК?

Мадвазирлик давлат бюджетидан энг кўп маблағ олувчи ТОП-10 вазирлик қаторига киради. 2023 йилда вазирликка бюджетдан 819,7 миллиард сўм, 2024 йилда эса 1,1 триллион сўм маблағ ажратилган.

Қилинган харидлар бўйича энг кўп муҳокамалар остида қоладиган вазирлик – бу, шубҳасиз, Мадвазирлик!

2022 йилда вазирлик томонидан 15,5 миллиард сўмга “Маданият карвони” учун мўлжалланган иккита махсус автотранспорт воситаси сотиб олинди.

Эътирозларга жавобан, вазир Озодбек Назарбеков қўшниларимизда ҳам бундай машина йўқлигини айтиб мақтанди.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида эса маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳақида маълумотни ўзида жамловчи янги портал учун қарийб ярим миллиард сўм маблағ ажратилди. Маданият вазири қабул қилган буйруқда харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан қопланиши қайд этилган.

Бундан ташқари, ўтган йили маданият соҳаси вакиллари учун уй-жой сотиб олишда субсидия берувчи қарор ишлаб чиқилди.

Қарорга кўра, маданият ва санъат соҳаси вакилларига ҳамда истеъдодли ёш ижодкорларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида (бироқ ҳисобланган маълум миқдордан юқори бўлмаган қийматда) субсидия берилади.

Маблағ маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланиши айтилди.

Мол-мулки ва бойлиги ҳали декларациядан ўтказилмаган санъаткорларнинг солиқ тўловчилар маблағлари эвазига уй сотиб олиши кўпчиликка хуш келмади.

Маданият вазирлиги коррупциянинг ини!

2020 йилда Сенат Раиси Танзила Норбоева Маданият вазирлигида 12 миллиард сўм пул маблағлари талон-торож қилингани ҳақида маълумот берган.

Савол: Нега керак мадвазирлик???


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube