Get Mystery Box with random crypto!

ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎЙИНЛАР Мен Курбанова Райхон У | ELTUZ

ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎЙИНЛАР

Мен Курбанова Райхон Университи Жалоладдин нодавлат таълим муассасаси раҳбариман. 2022 йил е-аукционда қатнашиб, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Фарғона кўчасидаги 3 та бинони 5 йилга ижарага олгандим. 2 ой давомида таъмирлаб, лицензия олиш учун Олий таълим вазирлигига ариза бердим. Вазирликдан бинони кўришга келган комиссия аъзолари бинонинг ижара шартномаси бекор бўлган деб рад этишди. Кейин билсам, мен тузган ижара шартномалари сохта муҳр билан бекор қилинган. Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалига Ўзбекистон Республикаси Давлат Aктивларининг 133/06-3 сонли қарори асосида оператив бошқарув асосида ўтказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 133/06-3-қр қарори қабул қилишда Вазирлар маҳкамасининг талабалар ижтимоий шароитини яхшилаш ва турар жой билан таъминлаш бўйича йиғилиш баённомасини ижро учун қабул қилган. Ваҳоланки, бу баённомада бўш турган ётоқхоналар деб кўрсатиб ўтилган. Лекин ўша биноларда биз 40 та уста билан таъмирлаш ишларини олиб бораётгандик. Лекин бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш маркази Хоразм вилояти бўлими бўшлиғи Қаландаров Улуғбекнинг қинғир ишлари туфайли 2 йилдан бери сарсон бўляпман. Икки йилдан бери ишсизман. У.Қаландаров биз ижарага олган бинонинг электр энергиясини, иссиқлик тизимини атайлабдан ўчиртириб қўйди. Aномал совуқда иситиш тизимлари ишдан чиқди. Ремонт қилган жойларимиз қайта таъмирга келди. Раҳбарман деб ҳар ким хоҳлаганини қилса, халқ дардини кимга айтади?

Матнни тўлиқ ўқиш учун бу ерга босинг ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎЙИНЛАР

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube