Get Mystery Box with random crypto!

БУХОРОДА ОММАВИЙ ЗАҲАРЛАНИШ 2024 йил 12 апрель куни, кеч соат | ELTUZ

БУХОРОДА ОММАВИЙ ЗАҲАРЛАНИШ

2024 йил 12 апрель куни, кеч соат 22 лар атрофида Бухоро туман марказий шифохонасига қоринда оғриқ, кўнгил айниш, қусиш ва умумий ҳолсизликка шикоят қилиб беморлар мурожаат қила бошлади.

Анамнезда барча беморлар Бухоро тумани маркази, Гала Осиё шаҳрида жойлашган “Оқшом” тўйхонасида овқат истеъмол қилиш натижасида ушбу шикоятлар келиб чиққанини билдиришди. Зудлик билан Бухоро туман марказий шифохонасига барча врачлар сафарбар этилди.

Шунингдек, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам тегишли мутахассислар жалб этилди ва мурожаат қилганлар тўлиқ кўрикдан ўтказилди.

Барча беморларга “Ўткир диарея, Гастритик ва гастроэнтеритик шакли, ўрта оғирликда кечиши. Овқатдан заҳарланиш?” ташхиси қўйилди ва тегишли инфузион терапия бошланди. Бухоро туман марказий шифохонасига кеч соат 03.00 га қадар жами 16 нафар бемор (4 нафар болалар, 12 нафар катта ёшдагилар) мурожаат қилди.

Бундан ташқари, Вобкент туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонага ҳам худди юқоридаги шикоятлар билан жами 37 нафар беморлар (9 нафар бола ва 28 нафар катталар) мурожаат қилди.

Уларга ҳам “Ўткир диарея, Гастритик ва гастроэнтеритик шакли, ўрта оғирликда кечиши. Овқатдан заҳарланиш?” ташхиси қўйилиб, юқори малакали мутахассислар томонидан консультация ўтказилиб, инфузион терапия бошланди.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube