Get Mystery Box with random crypto!

'ЖАНОБ ПРЕЗИДЕНТ БИЗНИНГ МАҲАЛЛА ҲАМ АСФАЛТ КЎРСИН, ЁРДАМ БЕРИ | ELTUZ

"ЖАНОБ ПРЕЗИДЕНТ БИЗНИНГ МАҲАЛЛА ҲАМ АСФАЛТ КЎРСИН, ЁРДАМ БЕРИНГ..."

"Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз! Саҳифангизда шу йилнинг 24 март куни Қўш Анҳор МФЙ Янгиқишлоқ қишлоғидаги ички абгор йўлларимиз, 100 йиллик тарихга эга бўлсакда ҳалигача асфалт йўл кирмагани, 1972 йилда ўрнатилган ёғоч симёғочлар чириб битгани ва Опен бюджетга қўйилган 2.7 км ли асфалт йўл учун  лойиҳани юта олмаслигимизни ёритганингиз учун раҳмат.

Бу арзимиз эса юртбошимиз  Шавкат Мирзиёевга!

Ассалому алайкум, ҳурматли Шавкат Миромонович! Маҳалламиз аҳли олма пиш деб ўтирмасдан Опен бюджет лойиҳасида қатнашиб, 8059 та овоз билан кучли 12 таликка кирдик. 11та лойиҳа ғолиб деб топилди. 12 бизнинг лойиҳага эса 1 млрд 224 млн сўм бор, лекин 1 млрд 360 млн сўм бўлиши учун 76 млн сўм етмай қолди. Бу маблағни шакллантириб беришини сўраб туман ва вилоят мутасаддиларига 3000 нафар аҳоли номидан илтимос билан бордик. Улар имкони йўқлигини айтди. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳам 10 нафар фаоллар мурожаат билан бордик. Улар ҳам жўяли жавоб бермади. Маҳалламиз туманда энг кўп пахта, ғалла ва пилла етиштирадиган маҳалла ҳисобланади. Солиқлар 90% тўланган. Яшаш тарзимиз эса анча паст.

Ҳурматли юртбошимиз! Сиздан илтимос, 3000 нафар аҳоли номидан ўтиниб сўраймиз. 100 йиллик тарихга эга бизнинг Қўш Анҳор маҳалласи ҳам асфалт юзини кўрсин. 76 млн сўмлик ҳимматингизни биздан аямайсиз деган умиддамиз. Ҳурмат билан Қўш Анҳор МФЙ аҳли."

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube