Get Mystery Box with random crypto!

ЎзДЖТУдан Элтуз постига аноним жавоб: Ҳар бир муассасада ички | ELTUZ

ЎзДЖТУдан Элтуз постига аноним жавоб: Ҳар бир муассасада ички тартиб интизом, одоб-ахлоқ Кодекси бор.

Шу бўйича ишга, ўқишга кираётганда тартиб интизомга риоя қилиш бўйича тўлиқ маълумот берилиб кейин шартнома имзоланади. Шунингдек, ЎзДЖТУда ҳам. Форма бу масъулият, сизни маънавиятингиз, тартиб, интизомлигингиздан далолат беради.

Нега чет-эл, бошқаларни маданиятига ҳавас қиламиз? Енгил-елпи, калта-култа кийгандан кўра, университет одоб-ахлоқ Кодексида айтилгандек кийинишнинг нимаси ёмон? (Университет худудида кийиш кўзда тутиляпти)

ELTUZнинг мақсади раҳбарият билан педагог ва талабалар орасига нифоқ солишми? Ёшларни тўғри йўлдан чалғитишми?

Бу мақола талабаларни ички тартиб қоидаларга бўйсунмасликка тарғиб қилмаяптими? ELTUZ бу мақоладан нима манфатдор?

Элтуздан жавобга жавоб: Элтузга юқоридаги мазмунда раддия келди. Фикримизча, бу раддия муаллифи Жаҳон тиллари университетда ишлайди. Раддияга нисбатан саволларимиз бор.

Жаҳон тиллари университетининг форма ҳақидаги ички тартиб интизомлари аниқ ёзилган шартномадан битта намуна беринг. У кодекс қачон қабул қилинди? Талабаларнинг барчаси Ягона форма ҳақида низомга кийим андрзасини кўриб имзо чекканми? Бу форма қачон тасдиқланган? Форма дизайни барча педагоглар билан муҳокама қилиниб овозга қўйилганми? Натижалар қандай? Шу ҳужжатларни тақдим этмасангиз бу раддиядаги иддаоларингиз ўз кучини йўқотади.

Яна бир масала: тил юмшоқ кучдир. Чет тилини ўрганаётган талаба ўша тил маданияти таъсири остида бўлиши муқаррар. 18 ёшдан ошган мустақил фуқаро ўқиши учун пул тўлайди ёки билимига яраша грант асосида ўқийди. Нега унинг кийинишга боғлиқ инсоний ҳуқуқлари аллақандай мафкуравий таъсирдан қўрқиб поймол қилиняпти?

Элтузни душман ва фитнакор дебсиз. Ўқитувчилар ва талабалар очиқча норозилигини билдиролмади дегани улар ҳаммасига рози деганимас. Улар шу формани ўйлаб топган раҳбариятдан барибир ҳафалигича қолади. Яъни биз овоза қилмаганимиз билан ички агрессия, норозилик ҳеч қаерга йўқолмайди. Элтузнинг мақсади ахборот узатиш. Бу ахборот сизга ёқмаса нашрни айбламанг.
Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube