ҚАРШИ АВТОВОКЗАЛИДА БИРОНТА ҲОЖАТХОНА ЙЎҚ...Aссалому алайкум! Ушбу суратларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги aвтовокзалнинг жорий йилнинг 24 март санасидаги ҳолати тасвирланган.
Қарши-Тошкент йўналиши бўйича еттита рейс ташкиллаштирилгани жуда яхши. Aммо камчиликлардан ҳоли эмас. Кутиш учун бирорта ўриндиқ йўқ.
Расмдагилари эса озиқ-овқат билан шуғулланувчи тадбиркорларга тегишли. Улар ҳам чамаси бир соатлардан сўнг йиғиштириб кетишди.
Охирги рейс соат 21:30 да.
Талабаларни кузатиб қўйиш учун келган ота-оналар тик оёқда, совуқда кутиб ўтиришди. Ноқулай бўлса-да, айтишга мажбурмиз: бирорта ҳожатхона йўқ.
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ва ундан юқори турувчи ташкилотлар бу ҳолатга бефарқ бўлишмасин, илтимос!
Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube