Get Mystery Box with random crypto!

CУРХАНДАРЁДА ЎҚИТУВЧИНИ УРИБ СУЯКЛАРИНИ СИНДИРГАН ДИРЕКТОРНИ С | ELTUZ

CУРХАНДАРЁДА ЎҚИТУВЧИНИ УРИБ СУЯКЛАРИНИ СИНДИРГАН ДИРЕКТОРНИ СУД ҲИМОЯ ҚИЛМОҚДА

2023 йил 20 февралда Сурхандарё вилояти Сариосиё туманидаги 28-мактабнинг директори Умида Турсунова маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Норой Гулмирзаевани аёвсиз калтаклади. Калтаклар натижасида Норой Гулмирзаеванинг учта қовурғаси синган, қўллари шилиниб, юзи жароҳатланган. Туман ИИБ ва прокуратуим ишни судга оширганига бир йил бўлди.

2024 йил 11 март куни Қумқўрғон туманида биринчи суд мажлиси бўлди. Судда иш қолдирилди. Шундан сўнг Қумқўрғон суди жабрланувчига кечаси 23:00 дан ўтганда қўнғироқ қилиб эртаси куни судга етиб келишни сўраган. Жабрланувчи адвокат билан учрашув белгилашга, Сариосиёдан Қумқўрғон туманидаги судга етиб келишга улгурмади. Суд мажлисида 10 дан зиёд соҳта гувоҳ зўравон директор Умида Турсуновани қўллаб кўрсатма берди. Бу гувоҳлар тергов жараёнида қатнашмасдан судда гувоҳ сифатида пайдо бўлган.

Элтузга етиб келган ҳужжатларга кўра жабрланувчи Норой Гулмирзаева 55 марта тиббий экспертизадан ўтган. Уни мактаб директори Умида Турсунова опа-сингиллари билан бирга урган. Қумқўрғон туман жиноий суди бу ишни кўриб чиқишни кечиктирмоқда.

Умида Турсунова Сурхандарё вилояти ҳокими билан мажлисда тортишган, бу тортишув видеоси ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган эди.