Get Mystery Box with random crypto!

КРОКУС ТЕРАКТИ ЖАВОБГАРЛИГИНИ ИШИД ГУРУҲИ ЗИММАСИГА ОЛДИ Моск | ELTUZ

КРОКУС ТЕРАКТИ ЖАВОБГАРЛИГИНИ ИШИД ГУРУҲИ ЗИММАСИГА ОЛДИ

Москва яқинидаги «Крокус сити ҳолл» концерт залида содир этилган теракт учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси — ИШИД-Хуросон (ИШИД-К) ўз зиммасига олди, деб ёзмоқда The New York Times. Бу маълумотни АҚШ амалдорлари ҳам тасдиқлади.

ИШИД (Ироқ Шом Исломий Давлати) сафларида яқин беш йил ичида камида мингга яқин ўзбек жангариси бўлгани айтилади . Уларнинг кўпчилиги ўлдирилган. Ўзбек ишидчиларнинг бола бақрасини Мехр деб аталган шубҳали тадбир доирасида давлат ҳисобидан олиб келинган эди.

Баъзи маълумотларга кўрга "ишидчи хотин"ларнинг бир қисми айланма йўллар орқали Миср ва Туркияга қайтиб кетган. Улар ўзлрининг террорчи фитратини ўзгартирмоқчи эмас.
Айни пайтда собиқ Азон Уз каби диний контент яратадиган пропаганда марказлари ўзбекларни ИШИДга мойил қилиш учун тизимли иш олиб боргани ортидан жангарилар сафига қўшилишни истаган "рижол"лар сафи сийраклашмаган.

Батафсил Элтуз тайёрлаган видеолавҳа билан танишинг
.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube