Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ХУДКУШ ҲУЖУМЧИ ЎЗИНИ ҚАНДАҲОРДАГИ БАНК ЯҚИНИДА П | ELTUZ

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ХУДКУШ ҲУЖУМЧИ ЎЗИНИ ҚАНДАҲОРДАГИ БАНК ЯҚИНИДА ПОРТЛАТИБ ЮБОРДИ

Асли ўзбекистонлик худкуш-террорчи Асадбек Мадияров 21-март куни Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида жойлашган New Kabul Bank филиали ўнгида ўзини портлатиб юборди. Портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлди, 43 киши яраланди. Қурбонларнинг аксари банк қўриқчилари ва давлат хизматчилари эди.

Расмийларнинг айтишича, портлаш Исломий Давлат террорчи ташкилоти томонидан режалаштирилган.
Теракт ижрочиси, асли ўзбекистонлик Асадбек Мадияров бир неча йил Россияда яшаган ва Санкт-Петербургдаги таълим муассасасини тамомлаган.
Атиги уч йил аввал Ўзбекистонга қайтган. У Россияда радикаллашган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube